Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:31

Истанбул ҳужумчиси ўзига “ўлим жазоси” сўради


Янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов суд ҳайъатидан ўзига ўлим жазоси берилишини сўради. Бу ҳақда Sabah нашри хабар қилди.

Sabah нашрига кўра, 39 киши ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов Туркияда ўлим жазоси бекор қилинганганига қарамай суд ҳайъатидан ўзига ўлим жазоси берилишини сўраган.

Ҳозирда Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли 34 ёшли ҳужумчи устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.

Дастлабки кўрсатмаларида Машарипов тунги клубга ҳужум амрини “Исломий давлат” маркази ҳисобланмиш Раққадаги амирдан олганини айтган.

Даставвал унга Янги йил кечаси Тақсим майдонида амалиёт ўтказиш буюрилган, бироқ майдонда хавфсизлик чоралари кучли бўлгани учун ҳужум режаси ўзгарган ва ҳадаф ўлароқ Reina танланган.

34 яшар Абдулқодир Машарипов 1 январга ўтар кечаси Reina тунги клубига қуролли ҳужум қилиб, 39 кишини отиб ташлаган ва яна 69 одамни яраланган эди.

Ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” радикал гуруҳи ўз зиммасига олди.

Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли Машарипов Туркия бўйлаб 16 кун давом этган қидириш амалиёти натижасида Истанбулда ушланди.

Машарипов Туркияга 2016 йил январида Эрон орқали келгани, бир муддат Кўнё шаҳрида яшагани, кейин “Исломий давлат” масъулларидан Истанбулда террор хуружи уюштириш амрини олганини билдирган.

Аммо Ўзбекистон ҳукумати ёки расмий матбуоти Абдулқодир Машарипов ҳақида бугунга қадар бирон бир маълумот бергани йўқ.

Туркияда Reina клубига ҳужумда гумонланган ўзбекистонлик ушланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00

Истанбулдаги ҳужумдан бир кун ўтиб РИА Новости агентлиги Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, махсус хизматлар Машариповнинг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётганини билдирди.

Кейинроқ Туркиянинг Онадўли агентлиги Абдулқодир Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан бўлгани, Фарғона шаҳрида истиқомат қилгани ва Ўзбекистонни олти йил аввал тарк этиб, Афғонистонга ўтиб кетгани ҳақида хабар қилди.

Агентликка кўра, Машарипов террор гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.

Агентликнинг илова қилишича, Ўзбекистон хавфсизлик хизмати вакиллари Туркия томони билан Абдулқодир Машарипов иши бўйича яқин алоқада экани, террорчининг ҳаракати бўйича терговда мавжуд маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG