Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:35

UZ/Коронавирус: юқтирганлар 65 киши, 13 беморда ўпка яллиғланиши бошланди. Наманган ёпилди


ИИВ постларида автотранспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда, 25 март, 2020
ИИВ постларида автотранспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда, 25 март, 2020

Бу жонли блогда COVID-19 - коронавирус эпидемияси бўйича Ўзбекистон ва дунёдаги сўнгги вазиятга доир хабарлар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда.

(Бу жонли блогнинг давоми. Аввалги қисмини мана бу линкда ўқишингиз мумкин.)

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

26 март ҳолатига кўра:

- Ўзбекистонда 65 кишида вирус аниқланди. Беморларнинг қарийб ҳаммаси хорижда бўлганлар ва уларнинг яқинларидир. Булар орасида хорижда бўлмаган 20 яшар қиз ҳам бор.

- ССВ: 4 беморнинг аҳволи оғир, жами 20 минг одам шифохона ва уй карантинида. Илк беморлар тузалишни бошлади.

- 25 мартдан кўчада ниқобсиз юриш тақиқланди, 24 мартдан Тошкентга кириш-чиқиш тўхтади, аксар вилоят марказларига кириш-чиқиш назоратда.

- Италияда вирусга чалинганлар 70 мингга яқинлади, ўлганлар сони 7 мингга яқин. Европа ҳануз COVID-19 пандемиясининг ўчоғи бўлиб қолмоқда.

- Вирус юқтирганлар расмий сони 424 мингдан ортиқ, ўлганлар сони эса 19 мингдан ортиқ, тузалганлар 109 минг кишидан ошди.

ЎЗБЕКИСТОН: яна беш кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна беш нафарга ошди.Бу ҳақда маълумот тарқатган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, айни пайтда мамлакат бўйлаб COVID-19 вирусигачалинганлар сони 65 нафарни ташкил этмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН: Наманган ёпилади

26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.

Наманган шаҳридаги «Чорсу» ва «Яшил» деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, дорихоналарга дори-дармонлар ва антисептик воситаларни олиб кирилишида алоҳида махсус рухсатнома асосида, юк ташиш машинаси ва маҳсулотларни дезинфекция қилган ҳолда кириши таъминланади.

ЎЗБЕКИСТОН: 13 беморда ўпка яллиғланиши бошланган

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков вирус аниқланган беморлардан 13 нафарида ўпка яллиғланиши бошланганини маълум қилди.

Унга кўра, 4 нафарининг аҳволи оғир.

Kun.uz нашрининг ёзишича, беморлар интенсив-терапия муолажаларини олмоқда.

55 беморнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволаш муолажаларини олмоқда.

“Мазкур институт раҳбарияти маълумотига кўра, ҳозирги дақиқаларда 13 нафар беморда ўпка яллиғланиши – пневмония аломатлари кузатиляпти. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Улар интенсив-терапия муолажаларини олмоқда", деб маълум қилди Отабек Нурматов.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларида, профилакторияларида, санаторияларида ташкил этилган махсус изоляторларда ҳаммаси бўлиб 28 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда сақланмоқда.

МАРКАЗИЙ БАНК: жисмоний шахсларга кредит имтиёзи беришни тавсия қилди

Марказий банк жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, тижорат банкларга 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтиришни тавсия қилди.

РОССИЯ: Внуководан 1 жасад келтирилди, 4 кишида иситма қайд этилди

24 март куни ярим тунда Россия Федерациясидан 614-сонли рейс билан “Внуково - Бухоро” йўналишида учган авиарейс қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, самолёт бортида 266 нафар ватандош - 202 нафари эркак, 64 нафари аёл ва 11 нафари вояга етмаганлар бор эди.

Йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 киши вилоят Юқумлик касалликлар шифохонасига олиб борилган. Авиабортда Вобкент туманида истиқомат қилган бир фуқаронинг жасади ҳам қабул қилинган. Маълум бўлишича, Россия Федерациясига қатнаб, ишлаб юрган бу фуқаро инсульт касаллиги натижасида чет элда вафот этган.

Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган.

ФИКР: $1 млрд. доллар қарзни қаердан олиши мумкин?

"Ўзбекистон учун бу маблағ етарли бўлмаслиги ва камида 5-6 млрд АҚШ доллар қарз олиш керак деган фикр ҳам мавжуд.

Бундай катта миқдордаги қарз ҳақиқатан керак ёки керак эмаслигини бир четга суриб, шуни айтиш керакки, нафақат, 5-6 млрд доллар, балки 1 млрдни ўзини жалб қилиш ҳам осон кечмайди".

ИИВ: карантиндагиларнинг телефони хавфсизлик боис олинмоқда

Ички Ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унга кўра, карантин ўрнатилган жойларда хавфсизликни таъминлаш ишлари ёлғон ахборотлар тарқатиш, аҳолида ваҳима кайфиятини уйғотувчи материаллар тарқалишининг олдини олишни ҳам ўз ичига олади ва шу боис мобил телефонлар олиб қўйилади.

ТОШКЕНТ: 3000 кишилик карантин маркази қуришмоқчи

ЎЗБЕКИСТОН: тадбиркорга ижарадан енгиллик

Давлат мулки обьектларини ижарага олган тадбиркорлик субьектлари карантин сабабли фойдаланилмаган давр учун ижара тўловидан озод қилинади.

ИИВ: 90 кишига карантин қоидасини бузди, деб чора кўрилди

Ички ишлар вазирлиги коронавирус карантинига жойлаштирилганлар ва бу тартибни бузганларга оид статистикани эълон қилди.

Маълум қилинишича, шу кунгача 90 кишига маъмурий чора кўрилган, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилган.

24 март соат 18:00га қадар жами 28 066 киши карантинга олинган, 19 мингга яқини уй шароитида, 9 минг 105 нафари эса тиббиёт муассасасида тиббий кузатув остида.

ШАРҲ: кредит каникулининг бадали?

Davletovuz Телеграм каналининг ёзишича:

- 2020 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга жами 40,8 трлн сўмлик кредит, шу жумладан, 21,2 трлн сўмлик ипотека, 5,8 трлн сўмлик автокредит, 3,3 трлн сўмлик микроқарз ажратилган. Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 6,1 трлн, бошқа истеъмол кредитлари учун 4,5 трлн сўм кредит берилган.

ҚОНУНЧИЛИК: карантинни бузганлик учун кучайтирилган жазо қанақа бўлади?

Жиноят Кодексига киритишг кўзланаётган ўзгартиришга кўра, эндиликда карантин қоидасини бузган шахс 3 йилгача аҳлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

SIZDAN TELERAM: масофавий таълим учун Интернет суст

АҚШ: Илон Маск эҳсон қилди

Америкалик дунëга машҳур ихтирочи¸ электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla ширкати асосчиси Илон Маск коронавирусга қарши курашга ëрдам сифатида Калифорния штати расмийларига 1255 та сунъий нафас олдириш аппаратини топширди.​

ЎЗБЕКИСТОН: ахлат титиб юрган шахс рухий хасталар рўйхатида

SIZDAN TELERAM: бўм-бўш вагонлар

ЎЗБЕКИСТОН: кучайтирилган тартиб нималардан иборат?

РОССИЯ: цензура учун қораланди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists, CPJ) Россия расмийларини коронавирус ёйилаётгани ҳақида хабар тарқатаётган оммавий ахборот воситаларини цензура қилишни тўхтатишга чақирди.

ЎЗБЕКИСТОН: ўқитувчиларнинг ёзги таътили қисқаради

Халқ таълими вазири матбуот котиби Анвар Умаров:

"Республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди. Ушбу меҳнат таътили ўқитувчиларнинг ёзги даврда бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми бўлиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади.

Яъни ўқитувчилар ҳозирда олган таътил даврининг фойдаланилмаган қисмини ёзда давом эттиради. Бошқача айтганда, ёзги таътил даври мос равишда қисқаради".

SD-TA'SIR: ва ниҳоят, чиқиндини олиб кетишди


ДУНЁ: коронавирусдан қўрқманг!

COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида ошиқча хавотирланиш касалликка чалиниш эҳтимолини ошириши мумкин. Бунинг сабаби давомли хавотир ва саросиманинг иммун тизимини заифлаштириши билан изоҳланмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН: мактабда дарслар 25 майда тугаши ҳозирча номаълум

Халқ таълими вазири матбуот котиби Анвар Умаров:

"Республика Махсус комиссияси қарорига асосан таътилнинг давомийлигига қараб ўқув жараёнларини давом этиши ёки этмаслиги ҳақида ўқувчилар ва ота-оналар хабардор қилинади".

SIZDAN TELERAM: Андижонда дезинфекция

ЎЗБЕКИСТОН: мажбурий карантин учун имтиёз

ТАДҚИҚОТ: коронавирус асоратларини камайтириш уринишлари

Канадалик тадқиқотчилар душанба куни коронавирус билан боғлиқ ўпкадаги асоратлар ва ўлимга сабаб бўлувчи хатарларни камайтириш учун ўпка шамоллашига қарши кучли дорини қўллаш бўйича тадқиқотга киришди.

COVID-19 вирусини юқтирган 7-8 нафар беморнинг ўпкаси “цитокин бўрони” деб аталувчи фаоллашган иммунитет ҳужайралари қаттиқ тебраниши сабабли оғир асоратларга дучор бўлган.

SIZDAN TELERAM: Андижонда пул йиғишяпти

ЎЗБЕКИСТОН: вирусга чалинганлар яна беш нафарга кўпайди

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сони, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, яна 5 нафарга ошган.

Айни дамда коронавирусга чалинганлар сони 55 нафарга етганини маълум қилган вазирлик сўнгги хасталарнинг вирусни қаерда, қачон ва кимдан юқтириб олганига аниқлик киритмаган.

ФАТВО: шу кунда 15 кишилик жаноза шариат талабига мос

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар - байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, театр, кино ва концерт дастурлари ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) тўхтатилган.

ЎзА агентлигига интервью берган Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон Ишматбековга кўра, "жаноза намози ва маъракаларини айни кунлардаги оғир касаллик пандемияси даврида ихчам шаклда ўтказиш шариатимизнинг талаби ҳисобланади".

ОЗОДМАКТУБ: "Кредитни қандай тўлаймиз?!"

(Муҳим эслатма: мактуб таҳрирсиз эълон қилинмоқда ва ундаги мулоҳазалар Озодлик муштарийсининг эркин фикрлари ифодасидир - таҳр.)

"Ассалому алейкум Озодлик. Сурхондарё вилоят Музработ тумани тадбиркорлар томонидан ёзмоқдамиз.

Коронавирус карантини окибатида бизларни ошхона савдо дўконларимиз туйхоналарни карантин натижасида ёпиб ташлашди. Бизларни банкдан олган кредитларимизни тўлаш имконияти булмаяпти. Хар кунги савдо билан кредитларни тўлаб келардик. Президентимизни қарорларини бизларни банклар инобатга олмаяпти.

Фаолиятимиз тўхтаганидан қанақа кредит тўлай оламиз ёки карантинни тўхтатиб ошхоналаримизни очиб беришсин ёки карантин тугагунча кредитларимизни музлатиб беришсин.

Ўзбекистонда банклар алохида монополиями ёки Марказий банкни алохида буйруғими. Илтимос юқори раҳбарлар бизларни арзимизни назоратга олишсин".

ЎЗБЕКИСТОН: 5 млрд. сўмдан ортиқ пул йиғилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди ҳисоб рақамига 5 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ тушди.

Вазирлик ўзбекистонликлардан коронавирусга қарши кураш учун хайр-эҳсон қилишни сўраган эди.


ЎЗБЕКИСТОН: карантинга олинганлар вилоятлар кесимида

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Бу жонли блогда COVID-19 - коронавирус эпидемияси бўйича Ўзбекистон ва дунёдаги сўнгги вазиятга доир хабарлар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда.

Бу жонли блогнинг учинчи қисми.

Аввалги қисмларини қуйидаги линкда ўқишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG