Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:15

Мутахассис: Коронавирус бўйича оммавий ваҳима вируснинг ўзидан кўпроқ зиён келтиради


Коронавирус эпидемиясидан энг кўп зарар кўрган туризм саноати бўлмоқда.
Коронавирус эпидемиясидан энг кўп зарар кўрган туризм саноати бўлмоқда.

Канадалик юқумли касалликлар бўйича мутахассис одамларнинг коронавирус бўйича ваҳимаси касалликнинг ўзидан кўпроқ зиён келтиришидан огоҳлантирди.

Торонто университетида ишлаётган шифокор ва мутахассис Абду Шаркавий ўтган жума куни Facebookда касаллик чиндан хавфли эканлиги, аммо одамларнинг фақат ўзини ўйлаб кўраётган кескин чоралари вазиятни мушкуллаштираётгани ҳақида ёзди.

Шаркавийнинг пости бугунга қадар 1,2 миллион марта улашилди. Унда шифокор касаллик жаҳон бўйлаб тарқалар экан, аҳоли ўртасида бошланган саросимани қоралади.

«Мен COVID-19 дан қўрқмайман», деб ёзди у. «Мени шифохоналардан ҳамда тез ёрдам кўрсатиш клиникаларидан ўғирлаб кетилган, аслида шифокорлар ишлатиши мумкин бўлган, лекин аэропорт, дўкон ва қаҳва ичиш жойларида юрганлар тақиб олган ниқоблар хавотирга солади».

Кейинги кунларда АҚШ ва Буюк Британия каби давлатларда ваҳимага тушган одамлар ҳожатхона қоғози ва қўлларни дезинфекция қилиш воситалари каби молларни кўп миқдорда харид қила бошлагани хабар қилинмоқда.

Австралияда харидорлар ҳожатхона қоғозини талаш қилаётгани акс этган видео тарқалиши ортидан полиция аҳолини саросимага тушмасликка чорлади.

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо эса маҳаллий шифохоналардан тиббий ниқоблар ўғирлаб кетилганини билдирди.

Шаркавий нафақат саросимага тушган одамларнинг ҳаракатларини, балки кескин чора кўраётган ҳукуматларни ҳам қоралади.

Ўтган йил декабрида Хитойда тарқала бошлаган вирус халқаро туризм соҳасига қаттиқ зарба бўлди. Бир томондан хавотирга тушган сайёҳлар сафар режаларини бекор қилаётган бўлса, иккинчи томондан ҳукуматлар вирус тарқалган давлатлар фуқаролари ва ўша давлатларга ташриф буюрганларнинг эркин ҳаракатланишини чекламоқда.

Шаркавий коронавирус ёши кексалар ҳамда иммун тизими суст бўлганлар учун хавфли бўлса-да, «бизга етиб келганида катта зиён келтирмайди», дея хулоса қилди.

«Аммо бизнинг ҳатти-ҳаракатимиз ҳамда “энг аввало ўзинг учун кураш” қабилидаги ҳаракатларимиз ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин», деб қўшимча қилди у.

XS
SM
MD
LG