Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:03

МГ, ИИВ ва Божхона институтлари талабаларига “пахтага кўнгилли чиқаман" деган тилхат ëздириш бошланди


Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши қонунлар қабул қилинганига қарамай¸ ҳар йили талаба ва бюджет ташкилотининг ўн минглаган ходимини пахтага мажбурлаш давом этмоқда.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши қонунлар қабул қилинганига қарамай¸ ҳар йили талаба ва бюджет ташкилотининг ўн минглаган ходимини пахтага мажбурлаш давом этмоқда.

Ўзбекистон ИИВ академияси¸ Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантларига 10 сентябрдан бошлаб пахтага ўз ихтиëри билан бориш ҳақида тилхат ëздириш бошланди.

Бу ҳақда хабар қилган талабалар¸ босмадан чиқарилган ва қўлда ëздирилган тилхатлар нусхаси¸ ўз талабалик дафтарчаси нусхаларини ўз хабарига илова қилди.

Тилхатда ўз зиммасига қатор оғир мажбуриятларни олган талабалар¸ уларга риоя қилмаган тақдирда “ҳар қандай жазога рози”лик беради.

Озодлик боғланган ИИВ академияси ва Божхона институти мутасаддилари курсантларга тилхат ëздириш бошланганини тасдиқлади¸ аммо уларнинг пахтага қачон чиқарилиши ҳозирча аниқ эмаслигини билдирди.

Президент Мирзиëевнинг 12 август кунги йиғилишда айтган "бу йил пахтага мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилоти олиб чиқилмайди”¸ деган гапига ишонган талабалар¸ давлат раҳбари буйруғининг очиқчасига бузилаëтганини айтади.

“Ҳар қандай жазога розиман”

10 сентябрь куни Озодликка боғланган Ўзбекистон Миллий гвардияси¸ Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ҳузуридаги олийгоҳлар талабалари 15 сентябрдан кейин Сирдарë вилоятига “кўнгилли равишда” пахтага бориш ҳақида тилхат ëздириш бошланганини хабар қилди.

Буйруқни институт бошлиғи берган¸ биздан эса¸ курс бошлиқлари тилхат ëздириб олаяпти. Бизга айтиб туришди¸ қўлда ëзиб¸ қўл қўйиб бердик. Тагига 15 сентябрь¸ деб ëздиришди. Шундан 15 ларидан кейин юборишса керак¸ деб тушундик”¸ деди ИИВ академияси курсантларидан бири.

Бу талаба Озодликка тақдим этган тилхат нусхасида қўлда “2019 йилги пахта йиғим терими давомида ўз зиммамга юклатилган мажбуриятларни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ëндашишга ваъда бераман. Дала майдони ва пахта штабини рухсатсиз тарк этмаслик ва маҳаллий аҳоли билан алоқа қилмаслик ҳақида огоҳлантирилдим. Белгиланган тартибни бузган тақдирда ҳар қандай жазога розиман. Ҳаракат вақтида йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қиламан”¸ деб ëзилган.

ИИВ академияси маъмуриятининг Озодлик гаплашган ходими¸ 10 сентябрдан курсантларга тилхат ëздириш бошланганини тасдиқлади:

Бу йил форма кийганлар чиқади пахтага¸ бизнинг курсантлар ҳам формали. Буйруқ институтдан эмас¸ тепадан келган. Ўтган йиллари ҳам пахтага боришган. Бунинг нимаси ëмон – курсантлар қора меҳнатда тер тўкиб ишласа¸ ўзларига яхшику! Шикояти борлар¸ қаерга мурожаат қилишни ўзлари яхши билади”.

Божхона институти курсантлари босмадан чиқарилган бир хил тилхатга қўй қўйдирилмоқда

ИИВ академияси курсантлари ўз бошлиқ-офицерлари диктовкаси асосида тилхатни қўлда ëзаëтган бўлса¸ Божхона институти талабаларига институт раҳбарияти томонидан ëзилиб¸ печать қилинган тайëр бланка-тилхатлар тарқатилмоқда.

Озодликка нусхаси юборилган бу тилхат “Божхона институтининг 2019 йил _____сентябрдаги ____ сонли буйруғига асосан"¸ деб бошланади.

Бундан эса¸ талабаларнинг ҳали чиқмаган буйруқ асосида ëзилган тилхатга қўл қўйдирилаëтгани тушунилади.

ИИВ академияси курсантлари ëзган тилхатдан анча узун бўлган бу матнда, жумладан, бундай дейилган:

Сирдарë вилояти Сирдарë тумани “Малек” СФУ ҳудудида ДБҚ Божхона институтининг Пахта штабида ўрнатилган ички тартибига оғишмай риоя қилиш¸ жумладан белгиланган кун тартибини¸ шунингдек раҳбарият ва командирларнинг буйруғини сўзсиз¸ аниқ ва кўрсатилган вақтда бажариш¸ пахта даласини ва вақтинчалик қароргоҳни рухсатсиз ташлаб кетмаслик¸ спиртли ичимликлар¸ гиëҳванд ва психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик¸ транспорт воситасини бошқармаслик¸ чекмаслик¸ гулхан ëқмаслик¸ божхона органлари фаолиятига оид маълумот тарқатмаслик” ҳақида огоҳлантирилдим”.

Курсантларга қўл қўйдирилган тилхат “мажбуриятимни бузсам¸ ДБҚ Божхона институти курсантлари сафидан чиқарилишгача бўлган интизомий жазога тортилишим ҳақида огоҳлантирилдим” деган гап билан тугайди.

Озодлик гаплашган Божхона институти ходимларидан бири¸ тилхатнинг ҳозирча 3-4 курс талабаларига ëздирилаëтгани¸ зарурат туғилса¸ 1-2 курсларнинг ҳам пахтага чиқарилишини билдирди.

Институт масъули келтирган рақамларга кўра¸ институтда жами 600 га яқин талаба бор ва 3-4 курсда ўқувчилар сони 250 нафарни ташкил қилади.

Озодликка келган маълумотга кўра¸ аксар ҳарбий олий ўқув юрти талабалари буйруқ берилиши билан (20 сентябрга қолмай) Сирдарë вилояти Сирдарë тумани "Малек" СФУ (сувдан фойдаланувчилар уюшмаси) ҳудудига пахтага жўнатилади.

Бу йил пахта [терими]га мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилотлари олиб чиқилмайди, эсларингдан чиқмасин!
Президент Мирзиëев

Миллий гвардия "Малек" СФУ мусиқа мактаби¸ Умумқўшин қўмондонлик билим юрти шу СФУдаги эски клуб¸ Божхона институти агросаноат коллежи¸ ИИВ академияси эса¸ Жиззах вилояти Арнасой тумани касб-ҳунар коллежи биносига жойлаштирилади. Бу маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тасдиқланган”¸ деб хабар берди Озодликка ҳарбий курсантларни пахтага жўнатишга ҳозирлик тафсилотидан хабардор мулозимлардан бири.

Жорий йил 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида¸ маҳаллий нашрлар келтирган иқтибосга кўра¸ президент Шавкат Мирзиëeв:

"Бу йил пахта [терими]га мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилотлари олиб чиқилмайди, эсларингдан чиқмасин"¸ деган.

Озодликка мурожаат қилган ҳарбий олий ўқув юрти талабалари ўз институти раҳбарлари президентга яхши кўриниш учун талабаларни пахтага чиқариш ташаббусини ўзлари бошладими¸ ëки президент селекторда бир гапни айтиб¸ ортидан бошқа буйруқ берадими¸ шуни тушуна олмай¸ ҳайрон эканларини айтади.

XS
SM
MD
LG