Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:43

"Врачлар пахта термайди"миш… Мен врачман ва пахта теришга мажбурланмоқдаман!"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Врачлар пахта термайди"миш… Мен врачман ва пахта теришга мажбурланмоқдаман!"

"Сизларга ёзишимдан мақсад – Андижон вилоят ҳокимлиги "РШТЁИМ"нинг (Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази) Андижон филиалида ишлайдиган врачларни ва кичик тиббиёт ходимларини мажбурий пахта теримига олиб чиқиб кетмоқда. "Агар пахтага чиқмасаларинг, ишдан бўшаш ҳақидаги аризангни ёзгин", демоқда. Бундай қолоқ ва эскирган авторитар тизимга риоя қиладиган давлатда яшашдан ҳазар қиламан. Бундай адолатсизлик қачон тугайди ўзи?

Андижон вилояти бўйича ёппасига мажбурий пахта терими пайтида барча бюджет давлат ташкилотлари, олий ўқув юрти талаба ва ўқитувчилари пахта теришга мажбурий равишда олиб чиқиб кетилмоқда. Айримлар 300 минг сўм тўлаб, ўз ўрнига одам топмоқда".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG