Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:03

Cобиқ Бош прокурор қамоқ касалхонасига ëтқизилди


Собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров
Собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида иши кўрилаëтган собиқ Бош прокурор 66 яшар Рашитжон Қодиров 30 январь куни халқ орасида "Сангород" номи билан танилган қамоқ касалхонасига ëтқизилди.

Бу ҳақда жазони ижро этиш Бош бошқармаси мулозими Озодликка билдирди.

Айни хабарни Олий судга яқин ҳуқуқшунос ҳам тасдиқлади.

Озодлик тасарруфида Қодиров камерасига шошилинич тарзда етказиб берилган дорилар рўйхати бор.

Қодировнинг соғлиғи жуда ëмонлашди. Тўғрироғи унинг соғлиғи ëмонлаштирилди”¸ деди Қодировни яқиндан билган ва исми айтилишини истамаган Ўзбекистон Ички ишлар тизимида юқори лавозимда ишлайдиган мулозим.

"У ëтган камерага учта лохмач (ИИВ билан ҳамкорлик қиладиган маҳкум-тахр.) жойлаштирилган. Бу лохмачлар Рашид Хамидовичга руҳий босим ўтказиб, ҳамма айбни бўйнига олишни талаб қилишган. Буни ортидан унинг саломатлиги кескин ëмонлашган¸" дейди мулозим.

Ўзбекистон Олий судига яқин ва исми эфирда айтилишини истамаган бир ҳуқуқшуноснинг Озодликка айтишича¸Рашитжон Қодировнинг 30 январда сангородда муолажа учун ëтиши тактик ҳийладан бошқа нарса эмас:

"Тўғри сангородга ўтказилди. Аммо менга маълум бўлишича, бу адвокатлар ва уни қўллайдиган баъзи муллзимлар кўмагидаги саҳналаштирилган ўйин, холос¸" дейди ҳуқушунос.

Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги машхур адвокатлик ширкати бошлиғи "айбланувчи ҳақида жамоатчилик фикрини ўзгартириш учун ҳимоячилар" шундай тактикани қўллашини айтади:

"Бу тақиқланган усул эмас. Айбланувчига нисбатан жамоатчиликда ижобий муносабат уйғотилса, суд ҳам, гуманизм принципидан келиб чиқиб, буни инобатга олади. Конкрет ситуацияни олсак, 66 яшар доимо яхши парваришда бўлган одам қамоққа тушгандан кейин саломатлигига таъсир қилмай қолмайди. Буни саҳналаштирилган деб ҳисобламайман. Адвокатлар айбланувчининг ëши ва саломатлигига фокус қилмоқда, холос," деди таниқли адвокат.

2000 йилдан то 2015 йилга қадар Ўзбекистон Бош прокурор лавозимини эгаллаб келган Рашитжон Қодиров Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Охирги марта 17 январь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашитжон Қодиров ва унинг жиноий шериклари деб кўрилаëтган бир гуруҳ собиқ мулозим устидан суд мажлиси бўлиб ўтган эди.

Қодиров ва шериклари устидан ​маҳкама жараëни 7 январ куни бошланган эди.

17 январь кунги мажлисга, Озодликка маълум бўлишича¸ жами 13 нафар судланувчи олиб келинган.

Маҳкама қаттиқ қўриқланаëтган бинода ўтмоқда¸ ëпиқ ўтаëтган жараëнга судланувчилар яқинлари ҳам қўйилмаëтир.

Озодликка Юнусобод туман суди ташқарисидаги ҳаракатларни кузатаëтган судланувчилар яқинларининг билдиришича¸ судланувчилардан икки нафари суд залига "Сангород"дан тиббий замбилда олиб келинмоқда.

Ҳозирча маҳкаманинг қанча давом этиши¸ унинг қачон ҳукм чиқариши ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG