Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:38

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

20:05 6.10.2015

“Бунёдкор” ҳам пахтакор

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакат биринчилигидаги танаффусдан фойдаланиб, пахта теримида қатнашиб қайтди.

Бу ҳақда хабар қилган ўзбек нашрларининг ёзишича, “Бунёдкор”дан бўлган пахтакорлар Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган “Дўстлик” фермер хўжалигида пахта терганлар. Бир кунгагина пахтакорга айланган бунёдкорчилар орасида хорижлик ўйинчилар ҳам борлиги айтилмоқда.

Расмий Тошкент мамлакат аҳолисини пахта теримига ташвиқ қилиш мақсадида машҳурларни далага жалб қилиб туради. Аввалроқ Озодлик муштарийлари бу йилги пахта теримига кино ва театр артистлари, таниқли хонандалар жалб қилинганига гувоҳ бўлгандилар.

20:02 6.10.2015

Telegram: Бизда 18 ёшга тўлмаганларни пахтага чиқаришяпти

Хоразмдан келган мактубда коллежларнинг 18 ёшга тўлмаган ўқувчилари пахта теримига чиқарилаётгани ҳақида мактуб келди:

"Man hayronman paxta yig'im terimiga 18 yoshga to'lmaganlarni chiqarish yapti. nimaga? 2 bosqich talabalari galma galdan chiqarishyabdi. yana telvezorda odamlani gaplatiwadi ular aytishadi har kuni issiq ovqat deyishadi. issiq ovqat uyog'da tursin choy qaynatishga minnat qilishadi fermerla. ular yana aytishadi pullarimizni har kuni olyapmiz.

mani oyim tarbiyachi bo'gchada ularam paxtada. oyimlani 8 kunlik pullarini berishmadi har kuni 100 kg 110 kg dan paxta terishadi. yana ishidagi hotinla ko'p terganlaga 13:00dan 14:00 gacha abet . aa oz terganlaga 13:00 18:00 abet qanaqasi bu davlat tekshirmidimi buni? yana 3,4 uborshikla odamlani ustida ish buyirib turadi. bog'cha mudirasi uborshikla bn mazza qilib gap sotib turadi".

19:58 6.10.2015

Telegram: Институт талабаси ўрнига коллеж ўқувчиси пахтага чиқарилаяпти

Фарғонадан мактуб ёзган муштарийдан қуйидаги хабар келди:

"Fargona politexnika institutidagi talabalar paxtaga chiqib ketishgan bu qonunga zid ekan talabalar orniga 6,7 ta kollej 3 kurs talaba oquvchilari majburan bolim boshligi va kurator tomonidan chaqirtrilmoqda shundan xabarlarin bormi shunga oydinlik kiritishingizni surayman".

Озодлик бу хабар тафсилотларини ўрганмоқда, янгиликларни сайтимизда кузатинг!

19:56 6.10.2015

WhatsApp: Чустда пахтага чиқарилган мудирнинг 2 ёшли боласи қудуққа тушиб кетди

Қуйида таҳририятга келган мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Кеча чуст тумани В. кфйда чуст шахридаги таълим муассасаси ишчиси А. А.ни мажбурий пахтага олиб кетилгани окибатида 3 ешли угли каровсиз колиб тогасини уйидаги сув кудугига тушиб улибди
Хозирда етокда етган мтм мудираси Х.опа хабар олган кетди. А. А. пахтага боришга оежи тортмаетганини мудирага бир неча бор айтган, мажбурлаб олиб кетилган экан."

Озодлик бу хабар тафсилотларини ўрганди ва натижада, воқеа бўлгани, нобуд бўлган болакайнинг 3 эмас, ҳатто 2 ёшда бўлганини аниқлади. Тафсилотларни мана бу линкда ўқишингиз мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG