Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:36

Ўзбекистонда газ яна қимматлади. Арзончилик қачон бўлади?


Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб газ ва электр қуввати нархи қарийиб 10 фоизга, совуқ сув, иссиқ сув ва истиш хизмати 7,2 фоизга қимматлайди. Агар апрелдаги нарх оширилишини ҳисобга олсак, жорий йилда газ нархининг ўзи деряли 19 фоизга қимматламоқда. “Бугуннинг гаплари” дастури мана шу мавзуга бағишланди.

“Ўзбекнефтегаз” аҳоли ва чакана истеъмолчиларга бериладиган табиий газ нархи 1 октябрдан 10 фоизга қимматлашини билдирди.

Ҳисоблагичи бор хонадонлар учун табиий газ нархи 181 сўм 62 тийин қилиб белгиланган. Айни пайтда эса газ нархи 165 сўм 24 тийинни ташкил қилади.

Газ ҳисоблагичига эга бўлмаган истеъмолчилар эса 10 кубометр газ учун ҳозирги 2657 сўм 65 тийин ўрнига 3140 сўм 85 тийин ҳақ тўлайди.

Иситиш учун газнинг ҳар 10 кубометрига 1456 сўм 60 тийин нарх белгиланган.

Бундан аввал апрель ойида газ нархи деярли 9 фоизга оширилган эди.

1 октябрдан Ўзбекистонда электр қуввати, совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик нархлари ҳам кўтарилади.

Ўзбекистон пойтахти аҳолиси 1 октябрдан яшаш жойининг ҳар бир квадрат метри учун ойига 844 сўму 67 тийин тўлай бошлайди. Яъни аввалги 787 сўму 95 тийинлик ҳақ 7,2 фоизга қимматлайди.

Иссиқ сув ҳам 7,2 фоизга қимматлаб, сув ҳисоблагичи бўлмаган хонадонлар ҳар бир одам учун 10570 сўму 54 тийин тўлаши керак бўлади. Иссиқ сув ҳозирча 9860 сўму 67 тийин туради. Сув ҳисоблагичлари бор хонадонлар иссиқ сувнинг ҳар куб метри учун 2706 сўму 76 тийиндан тўлай бошлайди.

Иссиқ ва совуқ сув нархлари охирги марта шу йилнинг апрель ойида оширилган эди.

“Тошиссиққувват” идораси нархлар ошишини энергия ва ёқилғи қимматлагани билан изоҳламоқда.

Навбатдаги нарх оширилишидан норози бўлган бувайдалик нафақахўр Баҳодир ака Озодлик радиоси билан суҳбатда бугунги кунда 200 минг сўм миқдоридаги пенсиясининг 30 минг сўми фақатгина газ ва электр пулини тўлашга кетаётганини айтиб, ҳали фойдланилмаган коммунал хизматлар учун ҳам пенсиясидан пул ушлаб қолишларидан арзланди.

Баҳодир ака билан суҳбатни қуйида тингланг.

Пенсионер Баҳодир ака билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:21 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда кўплаб ўзбекистонликлар Озодлик радиосига қилган мурожаатларида газ ва электр қуввати нархини олдиндан тўлаб қўйганларига қарамай, электр ва газ таъминоти қониқарли даражада бўлмаётганидан шикоят қиладилар. Айниқса, қиш мавсумида бу каби муаммолар билан Озодлик радиосига мурожаат қилувчилар сони кўпайиб бормоқда.

Бу мавзуда газ соҳаси мутахасислигига эга бўлган фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашевни суҳбатга тортик.

Абдусалом Эргашев билан суҳбатни қуйида тингланг.

Абдусалом Эргашев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:29 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG