Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:22

Мирзо Анвар: Эски кемани янгилайдиган вақт келди


“Бугуннинг гаплари” махсус дастурининг бу галги меҳмони Ўзбекистонлик шоир Мирзо Анвар.

Суҳбатдошимизнинг “Кема” деб аталган шеърида мана шундай мисралар бор:

Тиркиликнинг мўрт шоҳида лак-лак одам,
Гоҳи ўнгга, гоҳи сўлга ташлар қадам.
Омонатмиз бу дунёда мен ҳам, сен ҳам,
Бир кун келиб чўкиб кетса “Аттанг”, дема,
Тиркилик мўрт, омонатдир эски кема.

Мирзо Анвар фикрича, шоир жамиятнинг табибидир. “Аммо жамиятнинг дардларини фориғ қилиш учун биринчи навбатда биз сузиб кетаётган эски кемани янгилаш керак”, деб ҳисоблайди шоир.

Қуйида Мирзо Анвар билан суҳбатни тингланг.

Шоир Мирзо Анвар билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:27 0:00
Бевосита линк


“Бугуннинг гаплари” дастурининг меҳмонлари ёзувчи, шоир, олимларгина эмас, балки жамиятнинг барча қатлами вакилларидир.

Сиз ҳам, ҳурматли тингловчи, ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида дилингизда сақлаб юрган гапларингиз бўлса бу эшиттириш меҳмони сифатида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Бунинг учун Озодлик радиоси электрон манзилига “Бугуннинг гаплари” деган сарлавҳа билан ўз телефон рақамингиз ва таклиф қилаётган мавзуингиз ҳақида қисқача маълумот жўнатсангиз кифоя қилади. Шундан сўнг сиз билан боғланамиз.
XS
SM
MD
LG