Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:01

"Баҳо Шакар" излари Гулнора Каримовага олиб бормоқда


Озодлик манбасининг айтишича, Гулнора Каримова ва Баҳодир Каримжонов (ўнгда) акс этган бу расм 2007 йил майида олинган.
Озодлик манбасининг айтишича, Гулнора Каримова ва Баҳодир Каримжонов (ўнгда) акс этган бу расм 2007 йил майида олинган.

Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор Баҳодир Каримжоновга доир янги тафсилотлар аниқланди. Озодлик манбасидан олинган маълумотга кўра, Каримжонов иши боис Тошкентда энг йирик ҳисобланган “Ўрикзор” улгуржи бозори раҳбарияти қамоққа олинган. Айтилишича, Ўзбекистонда “Баҳо Шакар” лақаби билан танилган йирик тадбиркор “Ўрикзор”ни президент қизи Гулнора Каримова номидан назорат қилган. Маълум бўлишича, собиқ “Карвон Бозори” 2009 йилда Гулнора Каримова назоратига ўтган бўлиши мумкин.



“Ўрикзор" ихтисослашган бозори" директори Шуҳрат Иноятов ва бозор маъмуриятининг яна 6 ходими январ ойи охирларида ҳибсга олингани айтилмоқда. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган бири биридан мустақил иккита манбага кўра, “Ўрикзор” раҳбарияти Баҳодир Каримжонов Ўзбекистонни тарк этиши ортидан қамоққа олинган. “Улар жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда (205-модда), мансаб сохтакорлигида (209-модда), жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштиришда (243-модда) айбланмоқда. Уларнинг ҳаммаси Баҳони деб ўтиришибди”, деб ёзди манбаларимиздан бири имейл орқали.

Ўзбекистонда шакар савдосини назорат қилгани учун “Баҳо Шакар” лақаби билан танилган 37 ёшли Каримжоновга нисбатан ҳам айни моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Озодликнинг яна бир манбаси Шуҳрат Иноятов бундан 2,5-3 ой аввал қамоққа олингани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

“Ўрикзор” бозорининг ҳозирги маъмурияти вакиллари, Шуҳрат Иноятов тахминан уч ой аввал директор лавозимидан кетганини тасдиқлашди, лекин унинг қамоққа олингани ёки қаердалигига оид маълумотни беришмади.

Баҳо Гули хоним номидан ўзининг маблағи ҳисобига бир қанча объектларни таъмирлашда иштирок этгани ва Гулихонимнинг шахсий тадбирларида хизмат килиб келгани сир эмас”, деб ёзди Озодлик манбаси. (Бу расмнинг орқа планида, чап томонда Швеция ва Швейцария пул ювганликда айблаётган Гаянэ Авакян)
Баҳо Гули хоним номидан ўзининг маблағи ҳисобига бир қанча объектларни таъмирлашда иштирок этгани ва Гулихонимнинг шахсий тадбирларида хизмат килиб келгани сир эмас”, деб ёзди Озодлик манбаси. (Бу расмнинг орқа планида, чап томонда Швеция ва Швейцария пул ювганликда айблаётган Гаянэ Авакян)
Озодлик манбасининг ёзишича, Баҳодир Каримжонов “Ўрикзор” бозорини президент қизи Гулнора Каримова номидан назорат қилиб келган. Расман эса, бозор директори лавозимида Шуҳрат Иноятов бўлган. Ўрталарида яқин алоқалар борлигининг тасдиғи ўлароқ, манбамиз Гулнора Каримова ва Баҳодир Каримжонов бирга тушган расмларни ҳам илова қилган.

“Б. Каримжонов ва Г. Каримова хоним бир-бирларига жуда ҳам яқин бўлган. Ҳозирда у бизнесдан четлаштирилмади, аксинча кола ва шакар бизнеси контроли хали ҳам унда. Баҳо Гули хоним номидан ўзининг маблағи ҳисобига бир қанча объектларни таъмирлашда иштирок этгани ва Гулихонимнинг шахсий тадбирларида хизмат килиб келгани сир эмас”, деб ёзди Озодлик манбаси.

Унинг ёзишича, Каримжонов билан Каримова ўртасига совуқчилик тушишига “опанинг ёнида юрадиган Нурмуҳаммад исмли одам сабаб бўлган”.

“Ҳозир Баҳонинг опа билан алоқаси жойига тушиб қолган. Ҳамма гап МХХ ходимларида, улар бошида Баҳога қарши катта ишни очиб қуйиб, энди ҳеч кимнинг гапига қарамасдан ишни охиригача етказишмоқчи. Лекин негадир шакар ва кола ишига аралашишмаяпти. Тахминим буйича кола ва шакарга тегишмайди, лекин Баҳонинг қолган ҳамма бизнесини ковлашмоқда. Лекин Баҳонинг атрофидаги бутун командаси тарқалиб кетган. Кўпчилиги қочиб кетган. Абдураҳим, Баҳо кичкина, Абдумалик сингари Баҳонинг кучли кадрлари унинг олдида. Бу ердаги ишларни четдан туриб бошқариб туришибди”, деб ёзади яна Озодлик манбаси.

Озодликнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги манбасига кўра, Баҳодир Каримжонов ҳозирда Дубай шаҳридан қўним топган.

Баҳодир Каримжонов Гулнора Каримова билан яқин алоқаси бўлгани ҳақида бундан аввал Coca-Cola Ўзбекистон ширкатига яқин манба ҳам гапириб берган эди.

Ўзбекистонда энг йирик ҳисобланган “Ўрикзор" ихтисослашган бозори” 2009 йилгача “Карвон Бозори” деб юритилган. Бозор номи ўзгаргунча уни бошқа йирик тадбиркор, этник корейс Дмитрий Лим бошқариб келган.

Баҳо Гули хоним номидан ўзининг маблағи ҳисобига бир қанча объектларни таъмирлашда иштирок этгани ва Гулихонимнинг шахсий тадбирларида хизмат килиб келгани сир эмас”, деб ёзди Озодлик манбаси.
Баҳо Гули хоним номидан ўзининг маблағи ҳисобига бир қанча объектларни таъмирлашда иштирок этгани ва Гулихонимнинг шахсий тадбирларида хизмат килиб келгани сир эмас”, деб ёзди Озодлик манбаси.
2009 йил охирларида Ўзбекистонда қатор йирик тадбиркораларга нисбатан таъқиблар бошланади. Ўзбекистон прокуратураси томонидан давлатга юзлаб миллиард сўм миқдорида зарар келтирганликда айбланган Дмитрий Лимга қарашли бизнес ҳам тортиб олинади. Лимнинг ўзи нуфузли шахслар аралашуви билан мамлакатни тарк этиб, АҚШдан бошпана олгани айтилади.

Озодлик билан 2011 йилнинг ноябрида гаплашган ва ўзини “Ўрикзор” бозори маъмуриятининг раҳбарларидан бири, деб таништирган шахс Лимга қарашли “Карвон Бозори” атрофида қурилган йирик концерн аслида давлатга эмас, Гулнора Каримова назоратига ўтганини гапириб берган эди.

Бу одамнинг айтишича, Лим Ўзбекистондан чиқиб кета олиш имкони эвазига Гулнора Каримова фойдасига бизнеси баҳридан кечган.

2010 йил бошларида эса, суҳбатдошимизнинг айтишича, Гулнора Каримова ишончли одамлари ёрдамида бозор бошқарувини бошқа гуруҳга топширади. Лекин 2011 йилга келиб, бозорнинг янги маъмуриятига алоқадор 50дан ортиқ одам ҳам ё қамалади, ё мамлакатни тарк этади.

Маълум бўлишича, шундан кейин бозорни назорат қилиш Баҳодир Каримжоновга топширилади ва маъмурият раҳбарлигига Шуҳрат Иноятов тайинланади.

Шу йилнинг феврал ойида Каримжоновга нисбатан Ўзбекистон жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан иш очилиб, у қидирувга берилади. Лекин баъзи хабарларга кўра, у ўтган йилнинг декабридаёқ Ўзбекистонни тарк этган.
XS
SM
MD
LG