Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:59

ССВ: Жиззахда коронавирус юқтирганлар борлигига оид хабарлар мутлақо асоссиздир


Ҳонконгликлар текин С витамини ва дезинфекциялаш воситаси учун навбатда турибди.
Ҳонконгликлар текин С витамини ва дезинфекциялаш воситаси учун навбатда турибди.

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида бемор коронавирус инфекциясидан вафот этганлиги ҳамда бир гуруҳ беморларнинг ушбу вирус аломатлари билан даволанаётганлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиздир.

Бу ҳақда эканини Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Вазирлик бу баёноти билан Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган миш-мишларни рад этди.

Телеграм мессенжерида эълон қилинган постлардан бирида "Жиззахда Хитойда чиққан янги короновирусдан ўлган одамлар бор"лиги, "Областной больницада 20 тадан ортиқ одам шу симптомлар билан ётгани" айтилган.

Вазирликка кўра, Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб, республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича хушёрлиги оширилган. Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, аэропорт, вокзал ва автомобил чегара божхона постларида мавжуд санитария назорат постлари кучайтирилган режимда фаолият кўрсатаётгани, тиббиёт муассасаларида ушбу касалликларни барвақт аниқлаш, уларни алоҳидалаб даволаш учун барча шароитлар мавжудлиги айтилди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов фуқароларга «Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни» тавсия қилгани тўғрисида вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, Хитойда янги коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 80 нафардан, касалланганлар сони эса 2400 нафардан ошган. Хубэй провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухан шаҳрида зарарланишнинг энг кўп ҳолати қайд этилган.

Вазирлик коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатган..

Алоқадор

XS
SM
MD
LG