Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:04

Хитойдаги ўзбек докторанти: Ваҳимага асос йўқ!


Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жанубий-ғарбий университет докторанти Бахтиёр Шералиев
Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жанубий-ғарбий университет докторанти Бахтиёр Шералиев

Хитойда коронавируснинг тарқалиши бу мамлакатда ўқиб-ишлаётган ўзбекистонликларни ташвишга солмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Хитойдаги ўзбекистонликлар ҳимоясиз қолаётгани, дўконларда озиқ-овқат тақчил бўлгани, вирусдан одамлар кетма-кет ўлаётгани ҳақида хабарлар ва видеолар қолдирмоқда.

Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жанубий-ғарбий университет докторанти, биолог, ихтиолог генетик 31 яшар Бахтиёр Шералиев Озодлик билан суҳбатда, ўзбекистонлик талабаларнинг ваҳималарида асос йўқ, деди:

- Мен Хитойнинг Чунцин шаҳридаман. Бу эпидемия тарқалган Ухан шаҳри жойлашган Хубли провинциясига қўшни шаҳар. Университетда докторантурада ўқийман, мутахассислигим биолог. Молекуляр биология соҳасида илмий фаолият олиб бораман, яъни вирусологияга яқин. Жарён бўйича менда тўлиқ тасаввур бор. Мен ижтимоий тармоқлардаги овозли хабарларни ўқиб ҳайрон қоляпман. Чунки, Уханда ҳам жуда кўп танишларим ўқийди. Улар билан доим алоқадаман. Ҳақиқатда Ухан шаҳрида транспорт қатнови тўхтаган, карантин эълон қилинган. Кучли иммунолог ва вирусологлар ўша ерда. Вазият назоратга олинган.

Суҳбатни тўлиқ қуйида тингланг:

Хитойдаги ўзбек докторанти: Ваҳима қилишга асос йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:42 0:00
Бевосита линк

24 январга келиб Пекин 41 миллиондан кўпроқ одам яшовчи 13 та шаҳарда карантин эълон қилди ва бу ҳудудларга кириш-чиқишни тақиқлади. Оқибатда ваҳимага тушган аҳоли орасида озиқ-овқат ва дори воситаларини керагидан ортиқ сотиб олиш жазаваси бошланди.

Куни кеча Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси янги вирус одамдан одамга юқишини тасдиқлади. Айтилишича, касалликни хасталанганлар билан мулоқотда юқтириб олиш мумкин.

Шу боис бир неча давлат вирус тарқалишини олди олиш учун чора кўрмоқда. Хусусан, Осиё давлатлари аэропортларида йўловчилар текширилмоқда.

Шунингдек Австралия, Бангладеш, Непал, Сингапур ва АҚШ аэропортларида ҳам назорат кучайтирилди. Вирус тарқалиши ортидан Ўзбекистонда ҳам чегара назорати кучайтирилгани хабар қилинди.

МАВЗУГА АЛОҚАДОР

ССВ: Коронавирус тарқаган Хитойдан Ўзбекистонга келаëтган учқич йўловчилари алоҳида назоратга олинди

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси коронавирус тарқалган шаҳарлардаги ўзбекистонликларга қуйидагиларни тавсия этади:

  • инфекция юқтириш хавфининг олдини олиш мақсадида ўз турар жойларингизда сақланишни;
  • жамоат жойларига чиқмасликни;
  • нафас олиш органлари касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмасликни;
  • махсус ниқоблардан фойдаланишни;
  • ҳайвонлар олдига яқинлашишдан сақланишни;
  • фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истеъмол қилишни;
  • овқатланишдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювишни;
  • антисептик маҳсулотлардан фойдаланишни;
  • агар иситмангиз кўтарилиб, респиратор касаллик аломатларини сезангиз, дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишни.
XS
SM
MD
LG