Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:28

“Ўзбекистонда сўз эркинлиги ўлди”. Effect.uz мухбири журналист ва блогерларга мурожаат қилди


1 июнь куни Сурхондарёга сафар қилган президент Мирзиёев маҳаллий журналистларга яна бир марта "ўзининг кўмакчиси" эканликларини айтган.
1 июнь куни Сурхондарёга сафар қилган президент Мирзиёев маҳаллий журналистларга яна бир марта "ўзининг кўмакчиси" эканликларини айтган.

Мустақил Effect.uz нашри журналисти Элёрбек Тожибоев 2 июнь куни YouTube порталига жойлаштирилган видеомурожаатида Ўзбекистондаги журналист ва блогерларни касбий фаолиятларига таҳдидлардан огоҳлантирди.

Унинг сўзларига кўра, Effect.uz журналистлари шу йил январида "жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси қабулига киришга урингани учунгина" жиноят иши фигурантларига айланган.

"Ҳаммангизни огоҳликка чақириб қоламан. Шунақанги ҳолатлар сизнинг ҳам бошингизга тушмасин. Сўз эркинлиги Ўзбекистонда ўлди. Ўлди. Ҳурматли танқидчи ва мустақил журналист, блогерлар", дейди фарғоналик журналист ўзининг видеомурожаатида.

Элёрбек Тожибоев шу йилнинг 27 май куни Қашқадарё вилоят судида бошланган маҳкама жараёнида ЖКнинг қатор моддалари бўйича айбланаётган Effect.uz сайтининг уч журналистидан бири.

Журналистлар Ҳ. Аҳмедов, А. Нуримбетов, ва Э. Тожибоевлар туҳмат қилиш (ЖК 139-модда), ҳақорат қилиш (ЖК 140-модда), ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш (ЖК 219-модда) ва тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишда (ЖК 236-модда) айбланмоқда.

Шу йил январида Effect.uz жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди биносидан мухбирлар Элёрбек Таджибаев, Акбар Нуримбетов ва Хамиджон Аҳмедов иштирокидаги иккита видеони эълон қилган эди. Журналистлар суд раиси Одил Бегимқулов билан зиддиятга киришган. Судда катта миқдордаги фирибгарликда айбланган Икром Худояровга нисбатан ҳукм чиқарилиши кутилаётганди.

Судья журналистларни ўзининг рухсатисиз кабинетга киришга ҳақлари йўқлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ҳодиса ортидан Судьялар кенгаши баёнот чиқариб, Effeсt.uz мухбирларини “журналист одобига зид хатти-ҳаракат қилиш, суд мустақиллиги ва судья дахлсизлигига очиқдан-очиқ тажовуз ва ҳурматсизлик”да айблаганди.

Элёрбек Тожибоевнинг видеомурожаати президент Шавкат Мирзиёевнинг

Термизда журналистлар билан қилган навбатдаги мулоқоти манзарасида янграмоқда.

1 июнь куни Сурхондарёга борган президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан чегарадаги Ҳайратон кўприги яқинида жойлашган Айритом чегара божхона постидаги мулоқот чоғида яна бир марта журналистларни ўзининг “кўмакчиси” деб атаган.

Айни пайтда у ОАВ вакилларини “тарозининг икки палласини ҳам эътиборга олиш” ҳақида огоҳлантирган.

«Қаламларинг ўткир бўлишини, халқнинг юрагига етиб боришини, тарозининг икки палласини ҳам албатта эътиборга олишларинг керак. Кеча ким эдик, нималар қилгандик, қайси омилларни амалга оширгандик, нима камчиликларимиз бор эди? Одамларимизнинг турмуш даражаси, ислоҳотларга ишончи қандай ошяпти?..”

Мирзиёев халқаро матбуот ташкилотларининг танқид ва хавотирларига сабаб бўлган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ишига тўхталмаган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён журналист ва блогерларни фаолликка чақириб келади. Бундай чақирув давлат раҳбари тилидан 18, 19 март кунлари Тошкент вилоятига қилган амалий сафари давомида ҳам янграган эди.

ЯНГИ ҚОНУН: Мирзиёев интернетдаги "танқид" ва "ҳақорат"лардан ҳимоя топди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:32 0:00

Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича бу йилги рейтингида Ўзбекистон бир поғона пастлаган.

Ташкилот ўтган ой эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонни 180 давлат ичида 157-ўринга қўйган. 2020 йилдаги рейтингда Ўзбекистон 156-ўринни эгаллагани эътиборга олинса, бу йил мамлакатда матбуот эркинлиги билан боғлиқ ҳолат ёмонлашгани англашилади.

XS
SM
MD
LG