Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:50

Прокуратура Kun.uz журналистларига ҳужум қилган ҳоким муовини ҳаракатларида жиноят аломати топмади


Журналист Раҳматилла Исроилов ва Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов
Журналист Раҳматилла Исроилов ва Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов

Тошкент шаҳар, Олмазор туман прокуратураси шу туман ҳокими муовини Абдурасул Ваҳобовнинг Kun.uz журналистларига тажовуз қилгани ҳақидаги даъвони ўрганиб, ҳоким муовини ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ, деб 11 сентябрь куни қарор чиқарган.

Kun.uz нашри ҳуқуқшуноси Зафарбек Солижонов 25 сентябрь куни Озодликка бу ҳақда маълум қилар экан, улар туман прокурори қарори юзасидан энди юқори инстанцияга арз қилажакларини айтди.

Шу йилнинг 14 августда Kun.uz ўзининг журналистлари Тошкентда Олмазор туман ҳокими муовини Ваҳобов томонидан тажовузга учрагани ҳақида видео эълон қилган эди.

Маҳаллий тадбиркор арзини ўрганиш учун ҳокимликка борган Kun.uz журналистлари Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов уларга тажовуз қилиб, таҳририятга тегишли камера штативини синдирганини даъво қилишган эди.

Видеода kun.uz тасвирчисини ҳоким ўринбосари "ўзбекмисан", деб қувлаб юраркан, унинг ёнида милиция ходими бефарқ юргани кўринади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ўшанда Kun.uz журналистларига Олмазор туман ҳокими ўринбосари томонидан қилинган тажовузни ўз назоратига олгани, ҳоким ўринбосарининг ҳужуми ва уни кузатиб турган ички ишлар ходимининг ҳаракатсизлигини Тошкент шаҳар прокуратураси ўрганиб чиқишини маълум қилган эди.

Лекин, Тошкент шаҳар прокуратураси ИИБ ходимларининг ҳаракатсизлиги бўйича текширув натижаларини ҳозиргача эълон қилмаган.

Kun.uz нашри ҳуқуқшуноси Зафарбек Солижонов 25 сентябрь куни Озодлик билан суҳбатда Олмазор прокуратурасининг туман ҳокими муовинининг ёнини олиб чиқарган қарори "ёмон прецедент бўлиши, туман ҳокимлари энди хоҳлаган журналистга нисбатан хоҳлаган ишини қилиш иштиёқини яна ҳам кучайтириб юбориши мумкин" деган фикрни билдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG