Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:49

"Абу Сахий"да ўттиздан зиёд хусусий дўкон бузилади. Дўкондорлар норози


“Тошкент савдо маркази” бош директори номидан 3 август санаси билан ёзилган огоҳлантирув хатида дўконлар замонавий кўп қаватли автотураргоҳ қурилиши муносабати билан бузилиши айтилган.
“Тошкент савдо маркази” бош директори номидан 3 август санаси билан ёзилган огоҳлантирув хатида дўконлар замонавий кўп қаватли автотураргоҳ қурилиши муносабати билан бузилиши айтилган.

Тошкентнинг ўтмишда "Абу Сахий" номи билан танилган, ҳозирда “Тошкент савдо маркази” деб аталувчи улгуржи бозоридаги ўттиздан зиёд хусусий дўкон бузилади.

Бу ҳақда бозор раҳбарияти дўкон эгаларини огоҳлантирган.

“Тошкент савдо маркази” бош директори номидан 3 август санаси билан ёзилган огоҳлантирув хатида дўконлар замонавий кўп қаватли автотураргоҳ қурилиши муносабати билан бузилиши айтилган.

"Тошкент савдо маркази" раҳбари номидан ёзилган огоҳлантирув хати.
"Тошкент савдо маркази" раҳбари номидан ёзилган огоҳлантирув хати.

Замонавий кўп қаватли автотураргоҳ қурилиши тадбирларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Кўп қаватли автотураргоҳ лойиҳаси бўйича Сизга тегишли бўлган дўкон бузилиши мумкин”, дея таъкидланади “Тошкент савдо маркази” бош директори Алишер Ҳусаинов номидан ёзилган огоҳлантириш хатида.

Хатда дўкони бузилган тадбиркорларга янги қурилаётган савдо мажмуасидан янги дўконлар берилиши айтилган.

Дўкони бузилганларга “Паркингли савдо мажмуаси”дан келишилган шартлар асосида савдо дўконингиз ўрнига янги савдо дўкони билан таъминлашни кафолатлаймиз”, - дея билдирилади огоҳлантирув мактубда.

Дўкон эгалари норози

“Тошкент савдо маркази” (собиқ “Абу Саҳий" бозори)даги айрим тадбиркорлар дўконлари бузилишидан норози эканликларини Озодликка маълум қилдилар.

Исми очиқланмаслигини истаган дўкондорлардан бири 8 август куни Озодлик билан суҳбатда уларга 15 кун ичида дўконлари бузилиши ҳақида айтилгани, лекин ўрнига янги дўконлар қандай шартлар асосида берилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаганини айтди.

"Ўтган йили шу дўконларни бизга 240-260 миллион сўмдан сотишганди. Энди бузамиз, келишилган шартлар асосида янги савдо дўкони берамиз, дейишяпти. Лекин келишилган шартлар қандай бўлади? Агар дўконлар ижарага берилса, ижара нархи қанча бўлади? Бу ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса айтмаяпти", дейди дўкон эгаси.

“Тошкент савдо маркази” раҳбар ходимларидан бири бозор ҳудудида автомототранспорт воситаларининг кундан кунга ортиб бориши ва уларни вақтинчалик сақлаш жойлари етишмаслиги масаласини кўпқаватли стоянкалар қуриш орқали ҳал этилишини айтди.

"Бозор атрофи машиналарга тиқилиб кетган. Ҳамма авариялар шу ерда бўлади. Энди бу тартибга солинади. Янги савдо мажмуаси ёнида кўп қаватли стоянка бўлади. Бозорга келган харидорлар машиналарни парк қилиб, харидини қилади. Савдогарларга шинам дўконлар таклиф этилади. Дўкони бузилганларга шу ердан янги дўконлар берилади", деди “Тошкент савдо маркази”нинг исми очиқланмаслигини истаган ходимларидан бири.

Аммо, янги дўконлар тадбиркорларга қандай шартлар асосида берилиши ҳақидаги саволни бозор ходими жавобсиз қолдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорига кўра, 2019 йилгача Ўзбекистондаги бир қатор бозорлар қайта қурилади.

Бузилаётган бозорлардаги тадбиркорларга дўконлари учун компенсация пули тўланмаётгани ва уларга янги иш ўринлари яратилмаётгани борасида Озодлик илгари ҳам хабар берган эди.

2017 йилда эгаси ва номи ўзгарган "Абу Сахий" бозорига Ўзбекистонинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримованинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев эгалик қилган.

Ўзбекистоннинг жорий президенти Шавкат Мирзиёев "Абу Саҳий" бозорида давлатга бир ойда 14 баробар кам тушум тушгани, бозор эгаси ўзгарганидан сўнг давлатга тушумлар кескин ортиб кетгани ҳақида баёнот берганди.

XS
SM
MD
LG