Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:51

Федерал тергов бюроси Байден инаугурацияси арафасида “қуролли қаршиликлар”дан огоҳлантирди


Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб кириши ортидан 5 киши ҳалок бўлган.
Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб кириши ортидан 5 киши ҳалок бўлган.

Федерал тергов бюроси Қўшма Штатларда сайланган президент Жо Байденнинг 20 январда қасамёдга келтирилиши арафасида қуролли қаршиликлар” бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ матбуоти 11 январь куни Федерал тергов бюроси баёнотини эълон қилди. Баёнотда айтилишича, “қуролли қаршилик”лар АҚШнинг барча 50 штатида ва Вашингтондаги Капитолий биноси олдида содир этилиши мумкин.

Штатларнинг кўпчилигида қурол олиб юриш қонуний ҳисобланади. Баёнотда айтилишича, норозиликлар 16 январдан 20 январгача бўлиб ўтиши эҳтимол.

Мазкур баёнот Вашингтонда 6 январь куни Трамп тарафдорлари Капитолий биносига бостириб кирганидан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ортидан эълон қилинди.

Дональд Трамп 3 ноябрдаги президентлик сайлови пайтида ўзига берилган овозлар ўғирлангани ва натижалар сохталаштирилгани тўғрисидаги далил-исботсиз иддаоларини яна қайта такрорлагани ортидан 6 январь куни унинг тарафдорлари Капитолийга бостириб кирганди. Ҳужум пайтида 5 киши ҳалок бўлган.

Федерал тергов бюроси баёнотида “Трамп муддатидан олдин импичмент йўли билан президентликдан олинса, штатлар судлари, маҳаллий ва федерал давлат органлари ҳамда маъмурий биноларни босиб олиш”га чақираётган гуруҳ ҳақида ҳам маълумотлар борлиги билдирилган.

ABC News ва CNNнинг хабар беришича, Федерал тергов бюроси баёнотида гуруҳ Байденни қасамёдга келтириш куни барча ҳукумат биноларини босиб олишга чақираётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Мазкур баёнот ортидан АҚШ президенти Дональд Трамп пойтахт Вашингтонда фавқулодда вазият жорий этди. Трамп Вашингтонга хавфсизлик ва тартибни сақлаш учун қўшимча федерал кучишлатар тузилмаларни олиб киришга буйруқ берди.

Фавқулодда вазият 11 январдан 24 январгача давом этиши айтилмоқда. Вашингтонгга Миллий Гвардиянинг қўшимча кучлари жалб қилинмоқда. Ҳафта охиригача уларнинг сони 10 минг кишига етиши билдирилмоқда.

Аввалроқ Трамп тарафдорлари Капитолий биносини босиб олганидан сўнг Вашингтон ҳокимияти пойтахтда фавқулодда вазият эълон қилганди.

Байден 11 январь куни бу каби огоҳлантиришларга қарамай, анъанага мувофиқ Капитолий биносига кириш зинапоясида қасамёд келтиришга тайёр эканини айтган.

XS
SM
MD
LG