Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:38

ИИВ майори: 15 йилдирки, менга пенсия беришмаяпти!


ИИВ тизимида турли лавозимларда 20 йилдан ортиқ ишлаганини айтган бухоролик милиция майори Сайфиддин Бозоров унга пенсия тўланмаётганидан шикоят қилди.

Бозоровнинг арзича, у 2005 йилда шахсий ҳаётига алоқадор сабаблар билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган, аммо унинг аризаси тегишли тартибда инобатга олинмаган.

Ozodmikrofon рукнига даъво қилишича, айни сабаб билан у 15 йилдирки, пенсия ололмаётир.

- Мен ИИВ шахсий таркибида ишладим, майор даражасига эришдим. Кейин оилавий сабаблар боис, ўз ихтиёрим билан ишдан бўшаш ҳақида билдирги ёзиб, топширдим. Ана шу билдирги кейинчалик тегишли тартибда ишловга олинмаган. Мана ҳозиргача менинг ишдан бўшаганим ҳақида буйруқ йўқ. Мана ҳозиргача пенсия беринглар, деб келаяпман, аммо улар турли асоссиз ҳужжатлар кўрсатиб, менинг талабларимни қондиришмаяпти. Олий судгача чиқдим, аммо натижа йўқ - деб даъво қилади Бозоров.

Қуйида Бозоров билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

ИИВ майори: ходимлар хатоси боис, 15 йилдирки, пенсиядан маҳрумман!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:54 0:00
Бевосита линк


ИИВ майори Сайфиддин Бозоров ўз шикоятига илова тариқасида вазирликдаги хизмати ва унвонлари ҳақида ҳужжатлар, шунингдек, айни муаммо юзасидан унга йўлланган жавобларни ҳам тақдим қилди.

Қуйида ана шу ҳужжатлардан баъзилари билан танишинг:


* * * * * * * * * * * * * * * * *
OzodMikrofon​ рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG