Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:36

Жаслиқдан чиққан "Олтин қироли": Каримовни ағдариб, Мирзиëевни ўлдирмоқчи бўлганлар қурбони бўлдим


Тадбиркор Аҳмед Алиев
Тадбиркор Аҳмед Алиев

"2012 йилда Ўзбекистонда давлат тўнтариши режаланган эди. Бир гуруҳ генераллар Ўзбекистон президенти Каримовни лавозимидан четлаштириш режасини тузишди. Ўша пайтда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиëевни жисмонан йўқ қилиш ҳам бу режада бор эди".

Бу иддаони Жаслиқ қамоқхонасида 7 йил жазо ўтаб чиққан, халқ орасида «Олтин қироли» деб танилган 53 яшар тадбиркор Аҳмед Алиев 21 октябрь куни Тошкентдаги Le Grande Plaza меҳмонхонасида бўлган матбуот анжуманида айтди.

Озодлик мухбири саволига жавобан, Алиев «давлат тўнтаришини ҳозир умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ генерал Шуҳрат Ғуломов режалаганлигини» таъкидлаб айтди.

Алиев ўз сўзида давом этиб "Юқори лавозимдаги амалдорлар ва ҳокимлар Шавкат Мирзиëев сиëсатини фаол саботаж қилаëтганини" айтаркан, "Тошкент ва вилоят марказларидаги снослар (аҳоли уйларининг бузилиши) Мирзиëевга қарши қаратилган саботажнинг безбетларча кўринишидир" деди.

Тадбиркор Аҳмед Алиев
Тадбиркор Аҳмед Алиев

"Сиëсий сабаблар билан қамалганман"

Матбуот анжумани бошида рус тилида кириш сўзи айтаркан, Алиев ўзининг сиëсий репрессия қурбони бўлганини иддао қилди:

- Қамалишимга сабаб иқтисодий, яъни бизнесимни Тошкент марказида ташкил қилганим «Олтин маркази"ни тортиб олиш иштиëқи деган фикр бор. Аммо бу иккиламчидир. Бирламчи сабаб сиëсий қасд олишдир.. Янада аниқ айтсам, истисодий ва сиëсий сабаб билан қамалдим. Сиëсий сабабни устувор деб биламан. Сиëсий сабаб ҳақида тўхталсам, 2011-2012 йилларда Ўзбекистонда давлат тўнтариши тайëрланди. Бу тўнтариш рўй берса¸ ўша пайтда Ўзбекистон президенти бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов лавозимидан четлаштирилар эди. Бу тўнтариш доирасида ўша пайтда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиëев жисмонан йўқ қилиниши керак эди. Таъкидлайман жисмонан йўқ қилиш. Мен бу ҳақда билиб қолганим учун қамалдим.

Тадбиркор иддаосига кўра¸ "Мирзиëевни жисмонан йўқ қилиш плани ортида шахсан генерал Шухрат Ғуломов" турган.

Матбуот анжумани чоғида тадбиркор Алиев МХХ раисининг собиқ раис ўринбосари¸ генерал Ғуломовни "халқ душмани" деб атади.

Алиев тарафидан "халқ душмани", "тўнтариш доҳийси" дея таърифланган МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий судиниг 2017 йилдаги ҳукмига асосан умрбод қамоқ жазосини «Жаслиқ» қамоқхонасида ўтамоқда.

Аҳмед Алиевнинг пресс-конференцияси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00

Тўнтариш ҳақидаги иддаонинг исботи борми?

Алиев Озодлик мухбири билан алоҳида мулоқот чоғида ўз иддаоларига ойдинлик киритди:

- Асоссиз гапларни гапирадиганлар болтун дейилади тўғрими? Гапирган гапини ҳужжат билан тасдиқлайдиганлар эса, жиддий қабул қилинади. Бугунги айтган ҳар бир гапимни тасдиқловчи ҳужжатлар бор.

Тадбиркорнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ у 2014 йилда бутун ҳужжатларни Ўзбекистон раҳбарияти¸ хусусан Шавкат Мирзиëевга етказишга муваффақ бўлган.

- Ўша пайтда Шухрат Ғуломов ҳам лавозимда эди. Буни инобатга олишингизни сўрайман, - деди тадбиркор.

Матбуот анжуманида қатнашган тошкентлик журналист Алексей Волосевичнинг Озодликка айтишича, Алиев унга 2014 йилда ўз шикоят аризасини жазони ўташ тизимларида расман қайддан ўтказгани ва оқланганидан кейин бу ҳужжатлар нусхасини олганини айтган ва тегишли ҳужжатларни кўрсатган.

БМТнинг махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид 2017 йилнинг октябрида "Жаслиқ" маҳкумлари қаторида Аҳмед Алиев билан учрашган эди. Инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромовнинг 21 октябрда Озодликка билдиришича, Алиев ўшанда қийноқлар ҳақида БМТ вакилига гапирган, Алиев БМТ вакили қайтиб кетганидан кейин қамоқ маъмурияти томонидан тазйиққа учраган.

Матбуот анжумани
Матбуот анжумани

"Олтин қироли" нега бугун "тилга кирди"?

Матбуот анжуманида қатнашган журналист Алексей Волосевичга кўра¸ "Алиевнинг айнан бугун гапиришида нотабийлик йўқ:

- Сентябрда суд Алиевни оқлади. Суд қарори кучга кириши учун белгиланган 10 кун ўтди. Ва тадбиркор бугун матбуот анжумани ўтказди. Бу тарафи тушунарли. Бошқа тарафдан "Олтин қироли" уни "Жаслиқ" чангалидан қутқарган Мирзиëевдан умрбод миннатдордир. Бу матбуот анжуманида қамоқдан чиққан тадбиркор Мирзиëевга тасаннолар айтди. Бу тасаннолар Мирзиëевга зарар бермаслиги аниқ.

"Олтин қироли"нинг ширкати
"Олтин қироли"нинг ширкати

Алиев қачон қамалдию қачон чиқди?

Тошкентдаги 1200 киши ишлайдиган "Алиев заргари" олтин буюмлар ишлаб чиқариш ва сотиш ширкати асосчиси Аҳмед Алиев ва унинг хотини (ҳаммаси бўлиб 11 киши) 2012 йили қамоққа олинган эди.

Ўзбекистон заргарлар уюшмасининг собиқ раиси¸ олтин тақинчоқлар ишлаб чиқариб сотиш бўйича Марказий Осиëдаги йирик тадбиркор¸ Аҳмед Алиев 2013 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбли деб топилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2019 йилнинг сентябрида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди шикоят тартибида «Алиев иши»ни кўриб чиқиб, уни суд залидан озод қилган эди.

XS
SM
MD
LG