Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:35

"Янги Ўзбекистон"да ваъда қилинган ислоҳотлар қаерда қолди?


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик расмий тантанасида - Тошкент, 31 август, 2021
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик расмий тантанасида - Тошкент, 31 август, 2021

10 йиллик қамоқ муддатини ўтаб чиққан 66 яшар тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов ўтган ой қайта сайланган президент Шавкат Мирзиёев ваъда қилган ислоҳотларнинг аксарияти «писта пўчоғи каби» четга улоқтирилганини айтади.

The Diplomat нашри учун ёзган мақоласида ҳуқуқ фаоли Каримов давридаги каби инсон ҳақларини поймол этиш давом этаётгани, мустақил журналист ва мухолифат фаоллари ҳужумларга учраётгани ва коррупция гуллаб-яшнаётганини танқид қилган.

АҚШ ҳукумати яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда суд жараёни рад этилган минглаб маҳбус ҳануз қамоқда қолмоқда. Улардан бири 2006 ва 2007 йилларда математика фани бўйича йилнинг энг яхши ўқитувчиси деб топилган Асад Турсуновдир. У 2008 йилда сохта айбловлар билан 19 йилга озодликдан маҳрум этилган ва ҳозиргача қамоқда.

Турғунов Мирзиёев Ўзбекистонида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бераётган ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ҳамон нишонга олинаётганини урғулади. Фаолнинг ўзи ҳам озодликка чиққанидан бери ҳукумат амалдорлари кузатуви ва таҳдидларига дучор бўлиб келмоқда. Унинг ўз фуқаролик жамияти ташкилотини рўйхатдан ўтказиш аризаси ҳеч бир асоссиз саккиз марта рад этилган.

24 октябрда бўлиб ўтган сайловда Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан қайта сайланди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кузатувчилари сайловни эркин ва демократик дея тан олгани йўқ. ЕХҲТ миссиясининг 25 октябрь куни эълон қилинган дастлабки хулосаларида сайловга мухолифат қўйилмагани, ҳақиқий сиёсий рақобат кузатилмагани, Ўзбекистон ҳукумати қатор халқаро мажбуриятларини ҳануз бажармай келаётгани таъкидланган.

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов 2017 йил октябрида қамоқдан озод этилган.
Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғунов 2017 йил октябрида қамоқдан озод этилган.

Айни пайтда ҳукумат «Янги Ўзбекистон» ва Жаҳон банки рейтингида кўтарилгани ҳақида бонг урмоқда. Ўзбекистон расмийлари Вашингтон ва Европа пойтахтларига тез-тез сафар қилиб, мамлакатдаги ўзгаришлари ҳақида жар солишяпти. Аммо «Янги Ўзбекистон» ваъда қилинган ваъдалар ваъдалигича қолмоқда. Турғунов ўз мақоласида сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупция ва қашшоқлик чуқурлашгани, судлар ҳали ҳам мустақил ва адолатли эммаслиги, милиция ва прокурорлар эса коррупцияга ботиб қолгани ҳақида ёзди.

Турғунов АҚШ ва бошқа ҳукуматларни Ўзбекистонда ислоҳотлар тўлиқ амалга оширилмаётганини урғулашга ҳамда Тошкентни ўз ваъдалари устидан чиқишга ундашга чорлади.

Мирзиёев иккинчи муддатини журналистни ҳайдашдан бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:59 0:00

Шунингдек, фаол Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий маҳбусларни ва адолатли судсиз қамалган минглаб диний маҳбусни озод қилишга ҳамда ноҳақ қамалганларни реабилитация қилишга чақирди. Фаол ўз мақоласида ҳукумат фуқаролик жамияти эркин фаолият юритишига имкон бериши кераклигини урғулайди.

XS
SM
MD
LG