Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:31

Ходимларни ҳақоратлаб, "қонини ичиш" билан таҳдид қилган ИИВ мулозимига нисбатан хизмат текшируви бошланди


Полковник Маҳкам Вафоев 2020 йилда президент Мирзиëев томонидан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган
Полковник Маҳкам Вафоев 2020 йилда президент Мирзиëев томонидан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган

13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус инспекцияси томонидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари¸ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи¸ полковник Маҳкам Вафоевга нисбатан хизмат текшируви бошланди.

Бу ҳақда Озодликка исми сир қолишини истаган вазирликнинг Кадрлар бошқармаси инспектори маълум қилди.

Инспекторга кўра, хизмат текширувчига Озодлик радиосида қўл остидаги профилактика инспекторларини ўз топшириғини бажармагани учун қаттиқ ҳақоратлагани ва уларга “қонини ичиш” билан таҳдид қилган аудиоёзув асос бўлган.

“Бу воқеа аслида 2020 йилнинг март ойида бўлганди. Ўшанда полковник раҳбариятнинг олдига кириб, асабийлашганини, карантин олдидан чораларни кучайтириш учун қаттиққўллик қилганини айтган. Аммо унга нисбатан ҳеч қандай жазо қўлланилмаган.

Бироқ бу галгиси қаттиқроқ шекилли, хизмат текшируви ўтказаётганлар орасида прокуратурадан ҳам одамлар бор” деди мулозим.

Инспекторнинг иддаосига кўра, хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати томонидан берилган.

President.uz сайтига кўра, мазкур хизматга собиқ МХХ раиси, генерал-полковник Рустам Иноятов раҳбарлик қилади.

Озодликка юборилган 50 секундлик аудиода Маҳкам Вафоев экани айтилаëтган мулозим¸ ўзи талаб қилган рақамларни тақдим қилмагани учун¸афтидан¸ туман ҲООБ бошлиқларини ҳақорат қилган:

Озодлик гаплашган ички ишлар тизими мулозимлари Вафоев қудратли сенаторлардан бирига қариндош эканини иддао қилган. Улар Вафоевнинг “сўконғичлиги” маълум ва машҳур эканига қарамасдан, унинг бундай хулқ-атвори жазосиз қолаëтганини қариндош ришталарига боғлаганди.

11 январь куни Озодлик боғланган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати вакили овоз эгаси полковник Вафоев эканини инкор қилмаган, аммо аудио " 7-8 ой олдин ёзилгани, ушбу масала юзасидан мулозимга нисбатан интизомий чора кўрилгани"ни айтган эди. У овоз эгасининг "айни вақтда даволаниш таътилида" эканини қўшимча қилган.

Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимидаги кўплаб мулозимнинг сўконғичлиги аудио ва видеоларда тасдиқланганига қарамай¸ ҳозиргача улардан бирортаси қўл остидагилар ëки оддий аҳоли вакилларини ҳақорат қилгани учун вазифасидан бўшатилган эмас.

XS
SM
MD
LG