Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:05

Тошкентдаги соат монумент ўғирлик бўлиб чиқди. Ҳокимият уни жойидан олиб ташлади.


24 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар марказидаги Grand Mir меҳмонхонаси олдида бир неча муқаддам ўрнатилган курантни демонтаж қила бошлади. Бундай қарорнинг олинишига курантнинг плагиат бўлиб чиққани сабаб бўлди. АҚШда 2001 йил 11 сентябрь ҳужумлари қурбонлари хотирасига ўрнатилган Time to remember ёдгорлигига жуда ўхшаш курантнинг Тошкент марказида пайдо бўлиши ижтимоий тармоқларда баҳсу-мунозараларни уйғотганди.

Facebook тармоғи фойдаланувчилари ва айрим пойтахтлик фаоллар Тошкент ҳокимлигини монументни яратишда кўчирмачилик қилганликда айблаб чиқиши ортидан ҳокимлик 24 июль тушликдан кейин монументни демонтаж қилишга киришди.

Тошкентдаги кўчирма монумент жойидан олинмоқда.
Тошкентдаги кўчирма монумент жойидан олинмоқда.

Facebook тармоғининг Виталий Колзунов исмли фойдаланувчиси ёзишича, Тошкентдаги монументни яратишда АҚШнинг Ню Жерси штати Сомервил шаҳарчасида 2001 йил 11 сентябр террор ҳужуми қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликдан нусха олинганига шубҳа йўқ.

- Ҳатто Time to remember ёзувини ҳам кўчиришибди азаматлар. Бу ерда нафақат дидсизлик, балки жиноят ҳақида гап кетяпти, - деб ёзди Колзунов.

Facebook тармоғининг Галина Николаева исмли фойдаланувчиси эса ҳокимият кўчирма монумент учун солиқ тўлувчиларининг пулларини совурган бўлиши мумкинлиги ҳақда ёзади.

- Кимлардир тендерда ютиб чиққан ва ҳокимият шу лойиҳани ишлаб чиққанларга пул тўлаган. Энди, агар монумент олиб ташланадиган бўлса, яна солиқ тўловчиларни пули сарфланади, - деб ёзди Галина Николаева.

Тошкентлик блоггер Мурат Серсенов Озодлик билан суҳбатда Тошкент шаҳар ҳокимлигидан "кўчирма монумент" қайси пулга, қандай тендер асосида ўрнатилгани ҳақида изоҳ беришни талаб қиллди:

- Фожиа қурбонларига ўрнатилган ёдгорликнинг нусхаси Тошкентда қандай пайдо бўлгани ҳакида шунча гап-сўз бўляпти, лекин Тошкент шаҳар ҳокимияти сайтида шу пайтгача бунга оид бирон изоҳни кўрмадик. Бу ёдгорлик АҚШда террор ҳужуми қурбонларига ўрнатилган аслида, лекин ёдгорликнинг Тошкентдаги кўчирмасида бу ҳақда эслатма ҳам йўқ, - дейди Мурат Серсенов.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мулозимлари кўчирма монументнинг шаҳар марказида қандай пайдо бўлгани ҳақида Озодликка изоҳ беришни истамади.

Ҳокимиятнинг исми сир қолишини истаган бошқа бир мулозими эса монументни олиб ташлаш ҳақида қарор олингани, демонтаж ишлари бошлаб юборилганини билдирди.

Кўчирмачилик жанжали марказида қолаётган фақат Тошкентдаги курант эмас.

Бундан олдин Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш агентлиги Фарғонанинг сайёҳлик рамзи плагиат бўлиб чиққач, уни ўзгартиришга қарор қилганди.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш агентлиги Фарғонанинг сайёҳлик рамзи плагиат бўлиб чиққач, уни ўзгартиришга қарор қилди.
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш агентлиги Фарғонанинг сайёҳлик рамзи плагиат бўлиб чиққач, уни ўзгартиришга қарор қилди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Россиянинг Brandson бренд агентлиги Ўзбекистон томонини Фарғона учун сайёҳлик рамзини яратишда Россиянинг "Чаруюшая Россия" миллий туристик бренди ғоясини ўғирлаганликда айблаб чиққанди.

Ўзбекистондаги етакчи партия саналган Ўзбекистон Либерал- Демократик партияси - ЎзЛиДеП учун тайёрланган видеоролик ҳам Туркиядаги етакчи партиянинг ролигига ўхшаш бўлиб чиққани учун унинг намойиши ҳам бекор қилинганди.

XS
SM
MD
LG