Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:43

Ўзбекистонда газ баллонли автомобилларни ялпи хатловдан ўтказиш бошланди


Ўзбекистонда бензин танқис ва қимматлиги боис кўпгина енгил машиналар, шунингдек, автобус ва юк машиналари газ билан юришга ўтиб олган.
Ўзбекистонда бензин танқис ва қимматлиги боис кўпгина енгил машиналар, шунингдек, автобус ва юк машиналари газ билан юришга ўтиб олган.

Ўзбекистонда газ баллонлар билан жиҳозланган автомобиллар ва газ тўлдириш шохобчаларини ёппасига хатловдан ўтказиш бошланган. Хатлов ўтган ҳафта Бухорода беш киши ўлимига сабаб бўлган автобус портлаши ҳодисаси ортидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Автомобил ва Дарё транспорти агентлигининг жамоатчиликка гапириш ваколати йўқлиги учун ўз шахси сир қолишини сўраган мулозимига кўра, келаси икки ой ичида ҳам жисмоний ҳам юридик шахсларга тегишли газ баллон билан жиҳозланган барча автоуловлар инвертаризация қилинади.

- Биринчи навбатда йўловчи ташийдиган машиналар текширилади. Ҳар бир газ баллонли машина ёки шохобча обдон кўздан кечирилади, текширувлар бўйича акт тузилиб, ҳар бир автоулов ва шохобча эгасига хавфсизлик сертификати берилади. Шундай сертификатсиз машиналарни бошқарган ҳайдовчилар ёки газ тўлдириш билан шуғулланувчи шохобча эгалари йирик миқдорда жаримага тортилади, - деди агентлик мулозими.

Ўзбекистонда бензин танқис ва қимматлиги боис кўпгина енгил машиналар, шунингдек, автобус ва юк машиналари газ билан юришга ўтиб олган.

Ўзбекистон Автомобил ва Дарё транспорти агентлиги маълумотига кўра, ҳозирги кунда мамлакатдаги автомобилларнинг деярли ярми газ баллон билан жиҳозланган.

Газ баллонли "Дамас" машинасида йўловчи ташиш билан шуғулланадиган андижонлик ҳайдовчи машина вақтида техник кўрикдан ўтказилмаслиги оқибатида портлашлар бўлишини айтади.

-Газ баллонлар йилда бир марта текширилиши керак, Лекин, кўпчилик бир-икки сўмни кетидан қувиб ўлишга ҳам тайёр-да. Текширтирмайди. Газ тўлдирадиган шохобчалар ҳам айбдор, чунки кўпчилик шохобчалар газ тўлдирганда меъёрга эътибор бермайди, газ баллон босимини текширмайди, оқибатда портлашлар бўлади, - дейди исмини айтишни истамаган андижонлик такси ҳайдовчиси.

Айни пайтда газ баллонли машиналар авария пайти портлаб кетиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўп бўлган.

Хатлов шундай ҳодисаларнинг келгусида олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Автомобил ва Дарё транспорти агентлиги тарафидан ўтказилмоқда.

- Ҳозир газда юрадиган барча автоуловлар рўйхатга олиниб, шу автомобилларининг ҳолатини, хусусан, ўрнатилган газ баллонларини тез-тез текшириб боришни йўлга қўймоқчимиз, - деди Автомобил ва Дарё транспорти вгентлигининг жамоатчиликка гапириш ваколати йўқлиги учун ўз шахси сир қолишини сўраган мулозими.

18 сентябр куни Бухоронинг Когон туманида 26 нафар йўловчини олиб бораётган автобус портлаши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 21 одам жароҳатланди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Озодликка билдиришича, мардикор ишчиларни Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига маккажўхори теримига олиб кетаётган Isuzu автобуси “Когон-Қоровулбозор” йўналишининг 201 км.да ҳаракатланиб кетаётганида, автоулов газ балони портлаган. ​

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 259-моддаси, 2-қисми “а”, “б” бандлари, Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши очган.

Шунингдек, “Zelich oil” метан газ қуйиш шаҳобчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш нормаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш борасида, мутахассислар жалб қилиниб, ўрганишлар олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG