Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:54

Президент маслаҳатчиси чақириғи ортидан Жиззахда масжидларга тушган эҳсон пуллари "Обод қишлоқ" дастурига ўтказилди


Пахтакор тумани
Пахтакор тумани

Жиззах вилоятидаги юридик ва жисмоний шахслар “Обод кишлоқ” дастури доирасида вилоятнинг Пахтакор туманида олиб борилаëтган қурилиш ишларига Рамазон ойида 1,5 миллиард сўм эҳсон қилди.

Жиззах вилоят ҳокимияти мулозимига кўра, хайр-эҳсон тўплаш кампанияси Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов ташаббуси билан 14 май куни бошланган.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Пахтакор туманидаги аҳоли пунктлари меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш кўзда тутилган.

7-8 июнь кунлари Жиззах вилоятининг барча ҳудудларидаги бюджет ташкилотлари ходимлари Пахтакор туманига “Обод кишлоқ” лойиҳаси доирасидаги ишларга сафарбар қилинган эди.

5 июнда Озодлик Ўзбекистондаги масжидларда имомлар Рамазон ҳайити куни тушган ҳайр-эҳсон пулларини “Вақф” фондига ўтказиш ҳақида топшириқ олгани ҳақида хабар берганди.

"Мурувват қилинг"

Жиззах вилоят ҳокимлигининг Озодлик саволларига 10 июнь куни жавоб берган мулозимига кўра, Пахтакор туманида бораётган қурилиш ишларига аҳолидан пул тўплаш кампаниясини президент маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергановнинг ўзи бошлаб берган:

- Турсунхон Худойберганов 2,5 минг доллар берди ва одамларни Рамазон ойида мурувватли бўлишга чақирди. Ана ундан кейин турли ширкатлардан, тадбиркорлардан пуллар кела бошлади. Эҳсон йиғиш ва уни назорат қилиш Пахтакор имом-хатиби Отабек домла зиммасига юклатилди.

Айни маълумотни Озодликка Отабек домла ҳам тасдиқлади:

- Бизга "энди шу бир ёрдам беринглар" деди, биз халққа мурожаат қилдик. "Рамазон – хайр-саховат ойи. Буларнинг ичида имконияти борлари бор, имконияти йўқлари бор. Мурувват қилинглар," деган эдик, одамлар беришди.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Пахтакор туманида намунали коттежлар қурилиши, аҳоли уйлари ва шу уйларга ёндош ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилгани маълум бўлди.

1,5 миллиард сўмлик эҳсон

Пахтакор туман ҳокимлиги қабулхонаси ходимининг Озодликка 10 июнь куни билдиришича, ҳозирга қадар кам таъминланган оилалар учун тўпланган пуллар 1,5 миллиард сўмга етган:

- Нақд пул тушуми квитанция бўйича 170 миллион сўм бўлган. Перечисление, пластикдагилар билан, умумий ҳисобда, 1,5 миллиард сўмга боради.

Туман ҳокимлиги мулозими вилоятнинг турли нуқталаридан юридик ва жисмоний шахслар ёрдам акциясига қўшилганини айтди:

- Юридикми, жисмонийми - фарқи йўқ, ҳаммасидан келган. Мисол учун, вилоят Халқ қабулхонаси бор, Дўстлик тумани кадастр бўлими бор, тиббиёт бирлашмаси бор...

Пахтакор туман имом-хатибининг қўшимча қилишича, тўпланган маблағ қурилиш қилаётган кам таъминланган оилаларга берилмоқда:

- Биз бу маблағни "Агробанк"ка қўйганмиз. У ерда битта махсус ҳисоб рақами очилган. Ўша ҳисоб рақамга қўйилган. Буни энди мана шу «Обод қишлоқ» дастури бўйича кам таъминланган оилаларга цемент ва бошқа қурилиш материалига сарфланади дейишяпти.

"Обод қишлоқ" дастури

Жиззах вилоятидаги банк ходимларидан тортиб то ҳуқуқ-тартибот органлари хизматчиларигача "Обод кишлоқ" дастури доирасида Пахтакор туманида бораëтган қурилишларга сафарбар этилгани ҳақида Озодлик 7 июнда хабар қилганди.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил июнидаги фармонида ушбу дастур республика бюджети ва мақсадли жамғармалар маблағлари, маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча маблағлари, тармоқ корхоналарининг маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грант маблағлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молияланиши таъкидланган.

52 йил муқаддам ташкил этилган Пахтакор туманида уй-жойларни сақлаш, йўллар инфратузилмаси, коммунал ва ижтимоий соҳаларда ўткир муаммолар борлигини Ўзбекистон раҳбарияти ҳам тан олган

XS
SM
MD
LG