Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:35

"Ўзбек томонида муаммо йўқ". Туркманлар яна чегарадан ўтишга қийналмоқда


Туркман-ўзбек чегараси
Туркман-ўзбек чегараси

Тошовуз вилоятидаги "Тошовуз-Шовот" чегара пунктида туркманистонлик фуқароларни Ўзбекистонга киритмаслик ҳолатлари сезиларли даражада кўпайди.

Маҳаллий аҳоли айтишича, қўшни мамлакатга чиқиш, асосан, чет элда ишлайдиган туркман муҳожирларининг қариндошлари ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо билан шуғулланувчи майда тадбиркорларга рухсат этилмаяпти.

"Озодлик" радиоси мухбири 18 ноябрь куни маҳаллий аҳоли сўзларига асосланиб, Ўзбекистонга бормоқчи бўлган фуқаролар Туркманистон божхона ходимлари томонидан синчковлик билан текширилаётганини маълум қилди.

"Ўзбекистон томонидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ҳам бир ҳафта ичида виза бермоқда. Аммо туркманистонлик божхоначилар фуқароларнинг қариндошлари Россия ва Туркияда ноқонуний ишлаётгани баҳонасида улардан қўшимча ҳужжатлар талаб қилмоқда ва уларни божхона назоратидан ўтказмаяпти,"- деди ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган тошовузликлардан бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан.

Туркманлар қашшоқлик ва қатағондан Ўзбекистонга қочмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:21 0:00

Бошқа талаблар қаторида, чиқиб кетаётганлардан никоҳ гувоҳномаси нусхаси, фуқаронинг хориждаги манзили ва ўша уй эгасининг паспорти нусхаси талаб қилинмоқда. Чет элга кетаётган аҳоли бундай ҳужжатларни тўплаш учун бир неча кун ёки ҳатто ҳафталар керак бўлишидан шикоят қилмоқда.

"Аслида, ҳукумат вакиллари туристик виза билан Ўзбекистонга келаётган фуқаролардан бундай ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас. Бу талаблар сабабини амалдорлар тушунтириб беришмаяпти," - дейди суҳбатдошимиз.

Аҳолининг айтишича, сўнгги бир ой ичида ўнлаб туркманистонликларнинг Ўзбекистонга чиқишлари талабларни бажармаслик баҳонасида рад этилган. Уларнинг аксарияти хориждаги туркман меҳнат муҳожирлари қариндошлари экан.

"Туркманистон божхона ходимлари юклари меъёридан ортиқ бўлган фуқароларга ҳам босим ўтказмоқда. Ушбу фуқароларни божхоначилар савдо-сотиқ билан шуғулланиб, мамлакатни шарманда қилаётганликда айбламоқда ва шу баҳона билан божхона назоратидан ўтказмаяпти," - деди яна бир туркманистонлик аноним суҳбатда.

Баъзилар бу ҳолатни "ҳокимиятнинг фуқароларни мамлакат ташқарисига чиқишини тўхтатиш истаги" билан боғламоқда. Бошқалар фикрича, бу "миграция ва божхона ходимларининг очкўзлиги" туфайли бўлиб, улар шу тариқа одамлардан пора ундирмоқда.

"Воситачилар орқали 50 доллар берадиган фуқароларга ҳеч қандай савол-жавобсиз ва муаммосиз ўз юклари билан божхонадан ўтишга рухсат берилмоқда. Пора эвазига божхона орқали 50 кг мол гўшти, битта телевизор, битта чангютгич, битта электр печка, яъни 90 кг гача юк ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, улар Туркманистонда ишлаб чиқарилган қандолат маҳсулотларини олиб чиқишлари мумкин," дейди маҳаллий аҳоли вакили.

"Озодлик" "Тошовуз-Шовот" божхона пунктига қўнғироқ қилишга уринди. Аммо 18 ноябрь куни таҳририятнинг Туркманистон Давлат божхона хизмати сайтида кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилиш уринишлари натижа бермади.

Туркманистон ва Ўзбекистон расмийлари ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам музокаралар олиб бормоқда. Туркманистоннинг ҳукуматга яқин нашрлари икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошгани ҳақида хабар бермоқда.

Шунга қарамай, икки давлат фуқаролари узоқ йиллардан бери саёҳат қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

"Президент имиджини бузаётган" туркманларга навбатда туриш тақиқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:46 0:00

Чет элга, шу жумладан, Ўзбекистонга кетаётган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Туркманистон расмийлари эълон қилмайди.

Ўзбекистон Статистика агентлигининг жорий йил сентябрь ойидаги маълумотларига кўра, январь-август ойларида Туркманистон фуқаролари Ўзбекистонга келган хорижликлар сони бўйича бешинчи ўринни эгаллаган. Шу давр ичида Ўзбекистонга 102 минг 900 нафар туркманистонлик келган.

Форум

XS
SM
MD
LG