Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:47

Туркияда зилзиланинг бир йиллиги намойишлар билан қарши олинди


Ўтган йилнинг 6 февралида Туркия жануби-шарқида содир бўлган зилзила 50 мингдан ортиқ инсоннинг ёстиғини қуритган.
Ўтган йилнинг 6 февралида Туркия жануби-шарқида содир бўлган зилзила 50 мингдан ортиқ инсоннинг ёстиғини қуритган.

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзилага бир йил тўлиши муносабати билан ўн мингдан ортиқ одам Хатай вилояти марказида йиғилди. Намойишчилар ўтган йилги фалокатда ҳукуматнинг эътиборсизлик қилганидан норози.

Ўтган йили Туркияда содир бўлган 7,8 магнитудали даҳшатли зилзила мамлакат жануби-шарқи ва қўшни Суриядаги бир қанча шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилди.

Табиий офат оқибатида Туркияда 50 000 дан ортиқ, Сурияда эса 5 900 га яқин одам ҳалок бўлди, миллионлаб одам бошпанасиз қолди.

Ўтган йилги зилзиладан энг кўп жабр кўрган Хатай вилояти аҳолиси ҳукумат ва маҳаллий маъмуриятдан истеъфо талаб қилмоқда.

Али Ўзбек: "Вайроналардан болалар омон чиқяпти"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:35 0:00


Хатай шаҳри марказида йиғилганлар «Овозимни кимдир эшитадими?» деб ёзилган баннерларни кўтариб олишган. Намойишчилар кўплаб одамлар бинолар қулаганидан эмас, балки совуқда вайроналар остида узоқ вақт қолиб кетиш оқибатида ҳалок бўлганини айтишмоқда.

Мерве Гурсел зилзилада ҳалок бўлган яқинларини хотирлар экан, шундай дейди:

«Ўша мудҳиш кунда бу одамларнинг ёнида ҳеч ким бўлмаган. Бу ерга йиғилганларнинг дарди - уларни қутқариб бўлмагани, уларнинг овозини ҳеч ким эшита олмагани».


Эрдўғон Facebook' да ўтган йилги зилзила оғриғи бир йил ўтган бўлса ҳам ҳали тарк этмагани ҳамда ҳукумат фалокатдан сўнг дарҳол чора кўрганини ҳақида ёзди.

Бироқ, хатайлик Нурул Сабаҳ Аксунинг айтишича, ҳукумат шаҳар аҳолисини ўлим билан ёлғиз ташлаб кетган.

"Бу ерда минглаб одам ҳалок бўлди. Ҳукумат қаерда эди? Нега Хатайни ташлаб қўйишди? Нега бизни унутишди?" — дейди Аксу.

ОЗОДЛИК ФИЛЬМИ: Вайроналар остидаги Антакияга сафар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:37:11 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG