Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:38

Турк полицияси Истанбулдаги ўзбеклар хонадонига рейдлар уюштирди


Истанбул аэропортида 42 одам ўлимига сабаб бўлган террор ҳужумлари ортидан Туркия полицияси Истанбул ва Измир шаҳарларида рейдлар ўтказмоқда. Полиция Истанбулнинг Пендик, Эюп ва Башақшеҳир маввзеларида яшовчи ўзбекистонлик муҳожирлар хонадонларини ҳам тинтув қилган. 28 июнь куни Истанбулнинг Отатурк аэропортида 42 одамни ўлдирган худкуш ҳужумлардан бири Ўзбекистон ватандоши бўлгани ҳақда Озодлик аввал хабар берган эди.

Турк матбуотига кўра, ҳозирга қадар Туркияда терроризмга қарши олиб борилаётган рейдлар пайти кўпчилиги хорижликлар бўлган 24 одам ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар орасида ўзбекистонлик муҳожирларнинг бор ёки йўқлиги маълум эмас.

Ҳозирга қадар Туркия полицияси 24 одамни ҳибсга олган.
Ҳозирга қадар Туркия полицияси 24 одамни ҳибсга олган.

Истанбул полицияси ҳибсга олинган шахсларнинг исмлари ва қайси миллат мансублари эканини очиқламаяпти.

28 июнь куни Истанбулнинг Отатурк аэропортида 42 одамни ўлдирган худкуш ҳужумлардан бири Ўзбекистон ватандоши, қолган икки нафари эса Россия ва Қирғизистон ватандошлари бўлгани ва уларнинг "Исломий давлат" террор гуруҳига мансублиги билдирилганди.

Туркиядаги “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти раҳбари Адем Чевик Озодлик билан суҳбатда Истанбулда полиция ўзбекистонлик муҳожирлар яшовчи хонадонларни тинтув қилганини таъкдилади:

- Рейдлар бўляпти, ўзбекистонлик мусулмонлар хонадонларини ҳам полиция текширяпти, лекин ҳибсга олинганлар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлигини билмаймиз. Бу рейдлар асли нормал ҳол. Олдин ҳам ўзбеклар, марказий осиёликлар хонадорларида бундай рейдлар ўтказилган. Чунки бу ерда жуда кўп хорижлик мусулмонлар яшайди, улар орасида ўзбеклар кўпчиликни ташкил қилади, - дейди Адем Челик.

Айни пайтда ҳужумчилар тўққиз киши бўлгани, террорчилар гуруҳи Истанбул ва Измир шаҳарларида бир қанча террор ҳужумларини уюштиришни режалаганликлари ҳақида ҳам хабарлар бор.

Тўққиз киши май ойида Суриянинг “Исломий давлат” экстремист гуруҳи назоратида қолаётган Раққа шаҳридан Истанбулга келганликлари ва Башақшеҳир ва Фатиҳ мавзеларида иккита квартирани бир йилга ижарага олганлар.

Истанбулнинг Тақсим майдонида ўтган ҳафта ўтказилган гей парад пайти ҳам улар террор ҳужумлари қилишни режалаганликлари айтиляпти.

Туркиядаги ўзбеклар ўзларига шубҳа ортишидан хавотирда

Туркияда яшовчи ўзбекистонлик муҳожирлар Истанбулдаги ҳужумлардан сўнг ўзларига шубҳа билан қараш кучайишидан хавотир билдирмоқда.

- Эшитиб роса хафа бўлдик, Туркия бизга шунча бағрикенглик қиляпти, бу ерга келиб ўқияпмиз. Мусулмон дунёсидаги энг демократик давлат қайси деса Туркия тушинилади. Ҳозир энди бизни ташвишга солаётган нарса бизга нисбатан шубҳали қарашлар кучайиши. Биз мана шундан қўрқяпмиз, - дейди Истанбулда ўқиётган ўзбекистонлик талаба.

“Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти раҳбари Адем Чевик ҳам Туркия ҳукумати Марказий Осиё ва кавказдан келувчи муҳожирлар устидан назоратни кучайтириши эҳтимолини назардан соқит қилмайди:

- Ўзбекистонликларга нисбатан шубҳа ортиши мумкин, тўғри. Лекин Истанбул аэропортидаги террор ҳужумларини фақат содир этганлар орасида эмас шу ҳужумлардан жабр кўрган, ҳалок бўлганлар орасида

Истанбулдаги террор ҳужумида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.
Истанбулдаги террор ҳужумида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

ҳам ўзбеклар бўлганини, ўзбекистонликлар ҳам турклар каби бирдай террор ҳужумидан жабр кўрганини унутмаслигимиз керак, - дейди Адем Чевик.

​Ҳозирга қадар Истанбул аэропортидаги мазкур ҳужумлар оқибатида 44 одам ҳалок бўлгани, 240дан ортиқ одам яралангани билдирилди.

Шахси аниқланган мурдалар орасида Ўзбекистон ватандоши бўлган Аброржон Устабоев ва Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилган.

XS
SM
MD
LG