Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:56

Бозорда мих сотиб олмоқчимисиз? Унда паспортингизни кўрсатинг


Тожикистон бозорларидан бундан буён мих сотиб олмоқчи бўлсангиз, паспортингизни кўрсатишингиз шарт
Тожикистон бозорларидан бундан буён мих сотиб олмоқчи бўлсангиз, паспортингизни кўрсатишингиз шарт

Бундан буён Тожикистон бозорларида мих, карбит ва бошқа қурилиш маҳсулотларини сотиб олиш учун ватандошлар паспортларини кўрсатишлари шарт. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги террор хуружларини олдини олиш мақсадида ана шундай кўрсатма чиқарди.

Душанбе бозорларида қурилиш маҳсулотларини фақат паспортни кўрсатган ҳолдагина сотиб олиш мумкин.

Душанбедаги “Варзоб” бозори сотувчиси Нарзулло Холиқовнинг Озодлик радиосига айтишича, бундай чора ортидан қурилиш маҳсулотлари савдоси касодга учради.

Яъни мол жуда кўп, аммо харидор оз.

Унинг таъкидлашича, мазкур бозор мижозлари асосан Душанбе атрофидаги қишлоқлар яшовчилари бўлиб,улар ўзлари билан паспорт ёки бошқа ҳужжат олиб юрмайдилар.

Биз фақат паспортни кўрсатиб, мобил телефонлари номерларини бергандан сўнг, мижозларга мих, карбит каби молларни сотамиз. Ҳуқуқ-тартибот органлари буйруғиини бажарамиз. Улар бизни ҳар куни текшириб чиқадилар,- деди Нарзулло Холиқов.

Холиқовнинг ҳисоб-китоб дафтарида юзга яқин мижозлар паспортлари маълумотлари ва мобил телефон номерлари ёзилган.

Ҳар бир саҳифа остида минтақавий милициянинг муҳри ва имзоси мавжуд.

Бошқа сотувчи Нажмиддин Мақсудовга кўра, нафақат паспорт кўрсатилиши, балки мобил телефон номери ҳам ҳақиқий бўлиши лозим.

-Товарни сотишдан олдин мижознинг адрес ва телефон номерини ёзиб олиб, кейин бу номер билан телефон қиламиз. Телефон номери ҳақиқий бўлганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг мижозга маҳсулот сотамиз. Бу маҳсулотни қандай мақсад билан фойдаланишини билмаймиз-ку,- деб айтди Нажмиддин Мақсудов.

Сотувчилар харидорлар телефон рақамини ҳам қайдга олишади
Сотувчилар харидорлар телефон рақамини ҳам қайдга олишади

Тожикистон Ички ишлар вазирлигидаги бир манбанинг Озодлик радиосига айтишича, бундай тадбир террорчилик амалларини олдини олиш мақсадида қўлланмоқда.

Унинг илова қилишича, жиноятчи гуруҳлар мих, винт ёки гайкани портловчи моддалар тайёрлашда фоидаланишлари мумкин.

Таҳлилчилар фикрига кўра, охирги пайтларда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида беқарорликнинг кучайиши тожик расмийларини жиддий ташвишга солган.

Таҳлилчи Маҳди Собирнинг айтишича, ҳозир интернет тармоқларидапортловчи моддаларни уй шароитида тайёрлаш йўллари ҳам кўрсатилган.

Ўтган йил, Ички ишлар вазирлиги суюқ газ ва кислород сотадиган дўконлардан мижозларни ном-фамилиялари ва яшаш жойлари адресини ёзиб олишни талаб қилганди.

XS
SM
MD
LG