Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:09

OzodTA'SIR: Бош прокуратура "Сиздан Телеграм" рукнида чоп этилган мурожаатни ўрганиб чиқди


Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликнинг "Сиздан Телеграм" рукнида 11 июнь куни "НАВОИЙ – "Маҳалла масжиди сохта ҳужжат асосида тадбиркорга бериб юборилди" деб чоп этилган мурожаатни ўрганиб чиққанини маълум қилди:

"МАЪЛУМОТНОМА

Хатирчи тумани, "Янгиработ" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг "Норасмий масжид" биноси прокуратура ходими аралашуви билан тадбиркорга бериб юборилганлиги ҳақида "Озодлик" ахборот воситасига берган мақоласида қайд қилинган ҳолатлар ўрганилди.

Аниқланишича, Хатирчи тумани, “Янгиработ” МФЙ марказида жойлашган масжид биноси 1994 йилда қурилган бўлиб, Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтмаганлиги ва фойдаланилмасдан турганлиги сабабли, тадбиркор С.Мусаевни мурожаати асосида туман ҳокимининг 29.04.2015 йилдаги Қ-373-сонли қарори билан мазкур бино доимий фойдаланишга берилган.

Хатирчи туман ҳокимлиги ва маҳалла томонидан масжид биноси ҳужжатларини тадбиркор С.Мусаевга расмийлаштириб беришда сансосларликка йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида, тадбиркорни оғзаки мурожаатига асосан Хатирчи туман собиқ прокурор ёрдамчиси А.Жўраев томонидан 2015 йилнинг апрель ойида масъул шахсларга ҳужжатларни белгиланган тартибда қонуний расмийлаштириб бериш ҳақида айтилган.

Мазкур масжид биноси тадбиркор С.Мусаевга қонуний тарзда туман ҳокими қарорига асосан доимий фойдаланишга берилганидан сўнг, тадбиркор томонидан 2018 йилги дастур асосида қурилиш ишлари бажарилиб, тикув цехи, макарон ишлаб чиқариш цехи, салфетка ва нон ишлаб чиқариш цехлари учун мўлжалланган ускуналарни бир қисми олиб келинган ҳамда дастлаб 15 нафар, кейинчалик 30 нафаргача ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Шунингдек, масжид биносини тадбиркор С.Мусаевга берилиши тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, қонунийлиги ҳақида хулоса қилинган.

Шу каби, "Янгиработ" МФЙнинг 27.04.2015 йилги “масжид биносини вақтинча фойдаланишга бериш ҳақида”ги баённома сохталаштирилганлиги юзасидан Хатирчи туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Бундан ташқари, Хатирчи тумани, "Янгиработ" МФЙ аҳолисига А.Навоий массиви ҳудудидаги заҳира ерлардан масжид биноси қуриш учун туман ҳокимининг 04.06.2018 йилдаги Қ-1699-сонли қарорига асосан 800 м2 ер майдони ажратилиши таъминланди.

Ўрганишда, масжид биносини тадбиркор С.Мусаевга доимий фойдаланишга берилишида Хатирчи туман собиқ прокурор ёрдамчиси А.Жўраевни ноқонуний аралашганлиги ҳолати аниқланмади".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG