Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:56

ФАРҒОНА – “Бозордан Прокурор олиб берган жойдан ИИБ ходимлари ҳайдаяпти!”


БАҒДОД. “Мен – Ҳожимуҳаммад Муҳамадалиев, Фарғона вилояти Бағдод туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. Ёдингизда бўлса, “Сиздан Телеграм”да савдо қилиш учун бозордан жой ололмаётганим ҳақида мактубим чоп этилган ва ўшандан кейин туман прокуратураси аралашуви билан менга 2019 йил 3 январь куни бозордан жой ажратилган эди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, яна ички ишлар ходимлари савдо қилишимизга тўсқинлик қила бошлади. 21 февраль куни бизга ажратилган жойда савдо қилдиришмади. Туман прокурорига бориб арз қилдим. Прокурор савдо қилишимга тўсқинлик қилаётган Ҳамдам исмли ички ишлар ходимига қўнғироқ қилди. Кейин бозорга бориб, ўз жойимда савдо қилдим. Ҳар куни 2-3 миллион сўм тушум бўлар эди, ўша куни 300 минг сўм савдо қилдим, холос. 24 февраль куни Фахриддин исмли жиноят қидирув бўлим бошлиғи савдо қилишимга тўсқинлик қилди. Унга прокуратура аралашуви билан жой қилиб берилганлигини айтдим. У прокуратурага қўнғироқ қилиб сўради. “Ака, натижа нима бўлди?” десам, “Мен сенга отчёт бермайман!” деди.

Туман прокуратурасига эътирозим йўқ, менга ёрдам беришди. Лекин ички ишлар ходимлари савдо қилишимга имкон бермади. Нима, Бағдодда очилмаган жиноятлар йўқми?! Тадбиркор фаолиятига тўсиқ бўлгандан кўра жиноятларни очиш билан шуғулланишсин!Бозор тартибини эса бозор маъмуриятига қўйиб беришсин.

Биз тадбиркорлар солиқ тўлаймиз. Президентимиз айтганидай, халқни ҳам тадбиркор боқади. Керак бўлса, ички ишлар ходимлари ойлик маоши ҳам биз каби тадбиркорлар тўлаётган солиқлардан ажратилади.

Ёшим 19да. 100 миллион сўм кредит олиб тадбиркорлик қилдим. Лекин оқибат нима бўлди?! Ҳозирги ҳолатда энг тўғри йўл – ускуналарни сотиб чет элда ишлаш деган хулосага келдим. Президент фармон ва қарорлари туманимизга етиб келганда эди, биз бу каби ноҳақликка дучор бўлмас эдик!

Ички ишлар вакиллари учун тадбиркорлар бир пул. Шунча қийинчиликка чидадим, лекин ноҳақликка қарши курашиб чарчадим. Энди ишни тўхтатаман! Начора, 4 нафар ёш энди ишсиз қолади. Лекин мен барибир бахтлиман! Нима 0учун дейсизми? 5 ой иш юритдим, ёшларга ойлик тўладим. Шу вақт оралиғида бир оила бўлдик. Оила ҳам кичик бир ватандек гап. Мен шу ватан ҳимоячиси эдим. Лекин, афсуски, енгилдим. Ишчиларимдан ҳамузр сўрайман, ноҳақликлар сабаб кичик оиламизни сақлаб қололмадим”.

(Бу хабар Озодликка 25 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG