Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:25

Шерали Жўраев ва Обид Асомов "Аҳмад васвасаси" учун ЎзТВдан норози


Халқ артисти Шерали Жўраев молиявий пирамида қуришда айбланаётган Аҳмадбойга пул берганини инкор қиларкан, бу иддаога жавоб бериш масаласини юристлар билан маслаҳатлашаётганини маълум қилди. Аҳмадбойга пул бермаганини айтган таниқли қизиқчи Обид Асомов ҳам Instagram саҳифасида ЎзТВдан норозилигини билдирди.

BBC ўзбек хизматига кўра, Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраевнинг вакили "Ўзбекистон" телевидениесининг ҳофиз чинозлик тадбиркор Аҳмадбойга пул берганига оид даъволарини рад этган.

30 июнь куни чинозлик тадбиркор 39 яшар Аҳмад Турсунбоев ҳақида Ўзбекистондаги барча телеканаллар "Аҳмад васвасаси" номли иккинчи кўрсатувни эфирга узатди.

Кўрсатувда Аҳмадбойга пул берганлар орасида "саҳна юлдузлари борлиги", шу жумладан, "ҳофиз Шерали Жўраев ва сўз устаси Обид Асомовлар борлиги" даъво қилинди.

Шерали Жўраевнинг BBC ўзбек хизмати суҳбатлашган вакили ҳофизнинг бу иддаоларга қонуний жавоб бериш масаласини юристлар билан муҳокама қилаётганини ҳам таъкидлади.

Жўраевнинг Аҳмадбой ўтказган тадбирда иштирок этганини тасдиқлаган вакили: "Тушунмадим, детдомгами, аллакимга ёрдам бериб юрган бир ёш бола экан", деб айтдилар", дея ҳофиздан иқтибос келтирмоқда.

Ўзбекистонлик таниқли сўз устаси Обид Асомов ҳам Instagram саҳифасида, гўёки, Аҳмадбойга пул берганига оид иддаоларни рад этди:

"... Фирибгар ушланибди жинояти фош бўлибди жазо олиши муқаррар лекин... Биз санъаткорлар нима қилиб юрибмиз? Тушунмаган томошабин бизниям ҳамтовоққа чиқариб қўйяпти! Айбимиз тўйда хизмат қилганимизми? Шахсан мен ҳеч нарсани у йигитга топширганим йўқ!! Ва ниҳоят тв ходимларига алоҳида раҳмат беш йил тв дан чиқмаганимни ҳиссасини чиқаришди тўррта каналда кетма кет кўриндим!! Рамазон муборак!!!!!!!!!" деб шарҳ қолдирди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Обид Асомов.

Ҳар икки санъаткор кўп йиллардан буён Ўзбекистон расмий телеканал ва радиоканалларида чиқарилмай келмоқда. ЎзТВ кўрсатувида Аҳмадбой пирамидасига пул тиккан саҳна юлдузлари талай экани таъкидланган бўлса-да, айнан шу икки санъаткор қиёфасининг кўрсатилгани ҳам уларнинг норозилигини кучайтирмоқда.

30 июнь куни Ўзбекистондаги барча телеканаллар намойиш қилган "Аҳмад васвасаси" номли кўрсатувда Аҳмад Турсунбоевнинг ўзи фирибгар эканига “иқрор” бўлиб мижозларидан узр сўради. Шунингдек, у “молиявий пирамидасининг банкрот бўлиб, боши берк кўчага кирганини“ эътироф қилди.

Бундан ташқари, ушбу кўрсатувда "ҳоким, милиция ва бошқа пулдор мулозимларнинг Аҳмадбойга ўз пулини “кўпайтириш” учун бериб тургани" таъкидланди.

Чиноз "Авто Ҳамкор" ширкати раҳбари 39 яшар Аҳмад Ҳамидович Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича жиноий иш очилган. Шунингдек Турсунбоев 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

Ўзбекистон ТВси Аҳмадбойни "фош" қилувчи иккинчи филмни намойиш қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

XS
SM
MD
LG