Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:58

Самарқанд ҳокими билан қўлга олинган мулозимнинг отаси: адвокатга ўғлим билан учрашишга изн берилмаяпти (ВИДЕО)


Бош прокуратуранинг Самарқанд собиқ ҳокими ҳақида намойиш этган фильми
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00

Бу видеоматериал Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати рухсати билан прокуратуранинг Facebook саҳифасидан олинди.

13 июль куни Озодликка мурожаат қилган Самарқанд вилоят ҳокимлигининг бош мутахассиси лавозимида уч ой ишлаган 44 яшар Баҳодир Хўжақуловнинг отаси Юсупали Хўжақулов 10 июль куни ҳибсга олинган ўғлининг ИИВ изоляторида қийноққа солинаëтганини иддао қилди.

Баҳодир Хўжақулов 10 июль куни Самарқанд вилоят ҳокими Туроб Жўраев билан бирга ушланган юқори лавозимли мулозимлардан биридир.

Отасининг айтишича¸ у ва бошқа ушланганларни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 18-Тергов бошқармаси 10 июль куниëқ Тошкентга олиб кетган.

Ўғлининг қаерда сақланаëтгани ва нималарда айбланаëтганидан 13 июль куни тушдан кейин хабар топганини билдирган Баҳодир Хўжақуловнинг отаси ўғлининг тергов изоляторида қийноққа солинаëтгани эҳтимолини иддао қилди:

- Мен буни тахмин қилаяпман. Улар унга питка қўллаган¸ шуни яшириш учун ўғлимни на бизга¸ на адвокатига кўрсатишмаяпти. Қийноқ остида булар чўчқани ҳам кулдиришини яхши биламиз. Бу дегани¸ исталган одам қийноқ остида исталган жиноятга иқрорман¸ деб ëзиб бериши мумкин. Мен шуни тахмин қилаяпман¸ дейди Баҳодир Хўжақуловнинг отаси 13 июль куни кечқурун Озодлик билан суҳбатда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:24 0:00
Бевосита линк

Баҳодир Хўжақуловнинг адвокатига кўра¸ 13 июль куни у Бош прокуртура расмийсига ўзининг Хўжақуловга ҳимоячилик қилиш ҳақида унинг оиласи билан тузилган шартномани тақдим қилган ва мижози билан учрашишга рухсат сўраган.

Хўжақуловнинг Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисмида(катта миқдорда пора олиш) кўзда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланаëтганини билдирган прокуратура расмийси¸ адвокатга мижози билан душанба куни учрашиши мумкинлигини билдирган.

Озодлик 12 июль куни ўз расмий ва норасмий манбаларига таяниб¸ Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев ва у билан бирган ўндан ошиқ маҳаллий мулозимнинг ҳибсга олинганини хабар қилган эди.

Бош прокуратура томонидан амалга оширилган бу ҳибсга олишларга¸ Самарқанд вилоятидаги ноқонуний қурилишлар ва улардаги катта миқдордаги порахўрлик ҳақида маҳаллий тадбиркорлар берган кўрсатмалар асос бўлган.

13 июль куни Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғинида Туроб Жўраев жиноий ҳатти-ҳаракатларига оид видеоматериал намойиш қилингани ҳақида бевосита ушбу мажлис иштирокчилари Озодликка хабар қилди.

Айни шу куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Facebookдаги расмий саҳифасида ҳуқуқ тизимлари томонида икки йирик коррупцион схемага чек қўйилгани ҳақидаги видеоматериал эълон қилинди.

Бош прокуратуранинг Самарқанд собиқ ҳокими ҳақида намойиш этган фильми
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00

Бош прокуратура расмий материалида бу коррупцион схемалардан бирининг муаллифи сифатида Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев¸ иккинчиси эса¸ “Ўздонмаҳсулот” бошқаруви раиси Сурат Ҳайдаров тилга олинди.

3 июль куни Озодлик “Ўздонмаҳсулот” ширкати раиси Сурат Ҳайдаровнинг 28 июнь куни катта миқдорда пора олганликда айбланиб¸ ҳисбга олингани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG