Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:57

Самарқанд ИИБда гумондор вафот этди. У билан бирга 3-қаватдан тушиб кетган терговчи жонлантириш бўлимида


Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилояти ИИБ

30 август куни Самарқанд шаҳар, Кулоллар маҳалласида яшаган 28 яшар Темур Зоҳидов шаҳар ИИБнинг учинчи қаватидан "ўзини ташлаб" ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, фирибгарликда гумонланган Темур Зоҳидов ўзини деразадан ташлаётган пайтда, уни сўроқ қилаётган терговчилардан бири ушлаб қолишга ҳаракат қилган. Аммо гумонланувчи терговчини ҳам "ўзи билан бирга пастга тортиб кетган".

Айни пайтда оғир жароҳат олган терговчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Темур Зоҳидовнинг ўлимига олиб келган ҳодиса тафсилотлари маълум эмас. Расмийлар ИИБ биносидаги навбатдаги ўлим ҳақида сукут сақламоқда.

Ҳодисани Озодликка Самарқанд шаҳар ИИБнинг ўзини таништирмаган мулозими тасдиқлади.

Кулоллар маҳалласи фаолларидан бирининг айтишича, ушбу маҳаллада яшаган Темур Зоҳидов 30 август куни шаҳар ИИБга чақирилган.

“Кеча маҳаллада кўрган эдим, юрган эди. Бугун жанозаси бўлди. Яқинларининг айтишларича, кечқурун шаҳар ИИБга олиб кетилган экан. Учинчи қаватдан сакраб ўлибди. Терговчини ҳам ўзи билан бирга тортиб кетган экан”.

Самарқанд шаҳар ИИБнинг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан суҳбатда ИИБ ходимлари гумонланувчига нисбатан қийноқ қўллаганига оид ўзида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтди.

“Кеча уни терговчилар кўрсатма беришга чақиртиришган. Лекин аниқ нимада гумонланганини билмайман. Айтишларича, хонада икки-уч нафар терговчи бўлган. Бу бола ўзини деразадан ташламоқчи бўлган, терговчилардан бири югуриб бориб уни ушлаган, аммо вазни оғир йигит бўлгани учун терговчини ҳам ўзи билан олиб тушиб кетган. Гумонланувчи боши билан йиқилиб, ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган, терговчи эса оғир жароҳат олиб касалхонага ётқизилган”.

Кулолчи МФЙ фаолидан олинган маълумотга кўра, Темур Зоҳидов тўрт фарзанднинг отаси бўлган. Бундан аввал ҳам бир йилдан кўпроқ қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Маҳалла фаоли унинг айнан қайси айб билан озодликдан маҳрум этилганини аниқ билмаслигини айтди.

Темур Зоҳидовга нисбатан тергов тафсилотлари маълум эмас. Озодлик ҳозирча у билан бирга учинчи қаватдан тушиб кетган ва ҳозирда жонлантириш бўлимида қолаётган терговчининг шахсини тасдиқлай олмади. Озодлик боғланган Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозими ҳодиса тафсилотлари ҳақида "байрамдан кейин" маълумот беришини айтди.

ИИБда ўлган 21 яшар йигитнинг яқинлари Мирзиёевдан адолат кутмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:34 0:00

Шу йилнинг 29 май куни Тошкентда гиёҳванд модда истеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган сурхондарёлик 21 яшар Ҳафизуллоҳ Турғунбоев Чилонзор туман ИИБ биносининг 4-қаватидан тушиб вафот этган эди.

Ички ишлар вазирлиги гумондорнинг ўз жонига қасд қилганини айтган.

Аммо шифокорлар ва яқинлари марҳумнинг баданида қийноқ излари бўлганини айтишган.

Форум

XS
SM
MD
LG