Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:27

Россияда мигрантларнинг вақтинчалик яшаш муддати 2021 йил ёзигача узайтирилди


Пандемия авж олаётган Россияда 6 миллион муҳожир қолмоқда
Пандемия авж олаётган Россияда 6 миллион муҳожир қолмоқда

Россиядаги мигрантлар учун регистрациялар муддати 2021 йилнинг 16 июнигача узайтирилди. Россия президенти эълон қилган ҳужжатга кўра, виза, вақтинчалик яшаш ва доимий яшаш гувоҳномасига эга шахслар муддатлари ҳам узайтирилди.

Миграция мутахассислари янги ўзгартишларни “патент тўловлари бекор қилинди” деб қабул қилмасликни сўрамоқда.

Жорий йилнинг 15 декабр куни Россия президенти Владимир Путиннинг 791-сонли фармони эълон қилинди

Унда Россиядаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ ҳуқуқий ҳолатини назорат қилиш бўйича вақтинчалик чоралар тўғрисида янги кўрсатмалар берилди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йилнинг 15 мартидан кейин муддати тугаган ва ИИБ базасида бўлган барча регистрациялар, РВП (вақтинчалик яшаш рухсатномаси), ВНЖ (доимий яшаш гувоҳномаси) ва визалар муддати 2021 йилнинг 15 июнигача узайтирилди.

Лекин бу Россия билан доимий транспорт алоқаси мавжуд (чегараси очиқ) давлатлар фуқаролари ва у ерда доимий яшаш ҳуқуқига (ВНЖ) гражданларга тегишли эмас.

Ҳозирда Россия билан чегараси очиқ давлатлар ва у ерда ВНЖ га эга фуқароларнинг 15 мартдан кейин тугаган регистрация, РВП, ВНЖ ва визалари муддати 2021 йил 15 мартгача узайтирилди.

Ҳозирги пайтда бу давлатлар қаторига Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Миср, БАА, Танзания, Швейцария, Сербия, Жанубий Корея, Куба, Малдив ороллари, Эфиопия, Япония ва Сейшел ороллари киради.

Чегаралари ёпилган Россияда ишчи муҳожирлар етишмовчилиги сезилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00

Янги тартибда айтилишича, яна бирор давлат билан чегара очилса, ўша давлат фуқаролари ва у ерда ВНЖ га эга фуқароларнинг юқорида айтилган ҳужжатлари муддати чегара очилган кундан 90 кунга узайтирилади.

Юрист Ботиржон Шермуҳаммад ўзининг интернет саҳифасида мисол учун, 10 январда Ўзбекистон билан чегара очилса, Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда ВНЖ си бор фуқароларнинг Россиядаги регистрация, РВП, ВНЖ ва визалари муддати 12 апрелгача узайтирилган ҳисобланади, дейди.

Шунингдек, 2020 йил 15 март ҳолатига ҳақиқий бўлган Ватандошларни кўчириш давлат дастури (Государственная программа переселения соотечественников) гувоҳномалари муддати 2021 йил 15 мартгача узайтирилгани айтилди.

Россия ҳукумати хорижликларни фақат суд орқали бадарға қилиш (выдворение) тизимини сақлаб қолди. Путин номидан эълон қилинган янги қоидаларда мигрантларга 2021 йил 15 июнигача кириб келаётганида миграция картасида нима ёзилганидан қатъий назар (“ўқишга”, “даволанишга”, “сайёҳ” ва бош.) патент олиш мумкинлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

"Тонг жaҳони" Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти директори, 1996 йилдан бери миграция соҳасида тадқиқот олиб борувчи ҳуқуқшунос Валентина Чупик айрим юртдошлар “янги қоидада ишга рухсатнома - патент тўловлари бекор қилинди”, деб хато тушунибди, дейди:

- 2020 йил 17 декабрида президентнинг шу йил апрелда пандемия бошланганида қабул қилган 274-чи сонли фармонига ўзгартиш киритилди. Патент тўғрисидаги тарқаётган гап-сўзлар нотўғри. Патент тўланмайди ёки расмийлаштириш тўхтатилади деган гап ёлғон. Патент туловлари туланиши шарт! Кириб келиш мақсадидан қатъий назар 2021 йилнинг 15 июнига қадар патент расмийлаштиришингиз мумкин. Фақат Россияга қонунан кириб келишингиз шарт.

Агар “даволанишга” деб кириб келиб, 3 кундан кейин патентга ҳужжат топширсангиз, сизга патентмас, жиноий иш расмийлаштирилиши мумкин. Илтимос қиламан, “даволанишга” деб сохта ҳужжат билан ва Белоруссия орқали кириб келманг - бу жиноят! Сизга бир умрга Россияга кириш ёпилиши мумкин, қамоқ жазоси қулланилиши мумкин.

2020 йил мартида Россия коронавирус инфекциясига қарши карантин чекловларини жорий қилган ва хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган эди. Июль ойида бир нечта хорижликлар тоифасига киришга рухсат берилган.

2020 йилда Москвада меҳнат муҳожирлари сони тақрибан 40 фоизга қисқарганини бундан олдинроқ Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин эълон қилгани тўғрисида Озодлик хабар қилганди.

Россия Ички ишлар вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, бугунда мамлакатда 6 миллионга яқин мигрант яшаб келмоқда. Ўтган йили шу пайтда улар сони 11 миллиондан ортиқ эди.

XS
SM
MD
LG