Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:52

Мирзиëев нега милиционерларга “қизил карта” кўрсатди?


Uzbek banner - Round-table
Uzbek banner - Round-table

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев иштирокида 19 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда милиция ходимлари жиддий танқид қилинди.

Йиғилишни олиб борган Мирзиëев сўнгги 10 ой давомида 7 мингга яқин милиционер хизмат интизомини бузгани. 272 нафар милиционер жиноий жавобгарликка тортилгани ва 800 га яқин жиноят милиционерлар тарафидан яширилганини маълум қилди.

“Ички ишлар сафларини унга адашиб кириб қолганлардан тозалаш” керак", - деган президент улар “халқ милицияси” деган ном қозониш учун олға қадам ташлаши кераклигини уқтирди.

Нега Мирзиëев милиционерларга "қизил карта" кўрсатди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:46:33 0:00

Озодликнинг 23 ноябрь куни ëзиб олинган Қурултой эшитиришида “Мирзиëев нега милиционерларга “қизил карта” кўрсатди?” деган савол жавобини қидирдик.

Эшиттириш иштирокчиси¸ журналист Алимардон Аннаев “Ўзбекистонда Ғарб андозасидаги профессионал полиция тизими йўлга қўйилмагунча вазият ўзгармайди” деди.

Қурултойда қатнашган таниқли журналист Муҳаммаджон Обидов “Президент милицияни тергаб тўғри қилди. Ички ишлар тизими шу пайтгача ëпиқ тизим эди”, деди.

XS
SM
MD
LG