Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:39

Қозоғистонда Тошкент сўрови билан қўлга олинган яна бир қорақалпоқ фаоли қамоқдан озод этилди


Тошкент сўрови билан қўлга олинган фаол бир йил тергов изоляторида ушлаб турилди.
Тошкент сўрови билан қўлга олинган фаол бир йил тергов изоляторида ушлаб турилди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги тергов изоляторида сақланаётган қорақалпоғистонлик фаол Тлеубике Юлдашева озод этилди.

Тошкент сўрови билан қўлга олинган фаол бир йил тергов изоляторида ушлаб турилди. У қамоқдан чиққач, Қозоғистон ҳукуматидан ўзини Тошкентга депортация қилмасликни сўради.

“Ўзбекистонда мени қийноқ ва ноинсоний муносабат кутиб турибди. Қозоғистон ҳукуматидан менга қочқин мақомини беришни илтимос қиламан”, - деди Юлдашева Озодликнинг қозоқ хизмати мухбирига.

Қорақалпоқ фаоли қамоқда ўтирган пайтида қочқин мақоми берилишини сўраб ариза ёзган. Комиссия унинг аризасини 24 ноябрда кўриб чиқади. Унинг қочқинлик мақоми сўраб ёзган аризаси 3 декабргача ўз кучида бўлади. Бу вақт мобайнида уни Тошкентга депортация қилишга қонун йўл бермайди.

Юлдашева Ўзбекистонда “конституциявий тузумга тажовуз қилиш” да айбланмоқда. У 2022 йилдаги Нукус воқеаларидан сўнг 13 ноябрда Қозоғистон орқали Россияга кетаётганида Тошкент сўрови билан ушланган эди.

Олмаотадаги тергов изоляторидан октябрда қорақалпоқ фаоли Зиуар Мирманбетова, сентябрда эса Раиса Худайбергенова, Жангелди Жақсимбетов ва Қўшқарбай Тўрўмуратов қамоқдан чиқарилганди. Улар экстрадиция қилиниши кутилаётган шахсни ҳибсда сақлаш муддати якунлангани муносабати билан озод этилган.

Мазкур шахслар Ўзбекистонда “конституциявий тузумга тажовуз қилганлик” айблови билан халқаро қидирувга берилган эди.

2022 йил октябрида Human Rights Watch қўлга олинганлар Қозоғистондан бошпана сўраганлари тўғрисида билдирган. Халқаро ташкилот Остонани фаолларни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликка чақирган эди.

Human Rights Watch фаоллар Ўзбекистонда қийноқларга солиниши ва сиёсий айбловлар билан қамалиши мумкинлигидан хавотир билдирган. Бироқ Қозоғистон ҳукумати қорақалпоқ фаолларга қочқинлик мақоми беришдан бош тортган.

2022 йилнинг 1 ва 2 июль кунлари Нукус воқеалари деб ном олган норозилик чиқишлари содир этилган эди. Ўзбекистон конституциясининг янги таҳририда Қорақалпоғистон республикаси суверен мақомининг бекор қилинишига қарши бошланиб кетган норозиликлар чоғида, расмий маълумотларга кўра, 21 киши ҳалок бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари дохил 243 киши яраланган.

2023 йилнинг августида Австриядаги Freedom for Eurasia ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Нукус воқеаларида ҳалок бўлганларнинг расмий рўйхатини ва фаоллар томонидан тузилган норасмий рўйхатни эълон қилган. Ташкилот иддаосича, Нукусда Ўзбекистон ҳукумати таъкидлаб келаётганидай 21 киши эмас, камида 70 киши ҳалок бўлган.

Нукусдаги намойишлар куч билан бостирилган, бироқ ўзбек расмийлари ҳарбийларнинг намойишчиларга қарата ўқ узганини рад этган, Миллий Гвардия, ИИВ ҳамда Мудофаа вазирлиги намойишларни бостириш чоғида қўлланган махсус воситаларни намойиш қилган.

АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам ўзбек расмийларини Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан очиқ, ҳар томонлама ва шаффоф тергов ўтказишга, тинч намойишчиларга қарши ҳаддан зиёд куч қўлланилганига оид иддаоларни текширишга чақирган эди.

Нукус воқеалари бўйича Бухорода шу йил 31 январида якунланган илк суд жараёни ортидан намойишчилардан 18 нафари қамалган. Июнь ойидаги апелляция судида судланганлардан 8 нафарининг қамоқ жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирган.

Жорий йилнинг 17 мартида якунланган Бухородаги иккинчи суд ҳукми билан 28 нафар судланувчи қамалган эди. Олий суд ҳайъатининг 12 июнь кунги қарори билан судланувчилардан 5 нафарининг қамоқ жазоси озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирилган.

Форум

XS
SM
MD
LG