Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:46

Қизамиқдан xоли деб эълон қилинган Ўзбекистонда бу касаллик яна кенг тарқалмоқда


Қизамиқ бир ëшга тўлмаган чақалоқлар ҳаëти учун хавфли касаллик саналади.
Қизамиқ бир ëшга тўлмаган чақалоқлар ҳаëти учун хавфли касаллик саналади.

Кейинги кунларда Озодликка Самарқанд шаҳри ва айрим туманларида қизамиқ эпидемияси тарқагани¸ Ургут ва Тойлоқ каби туман шифохоналарининг юқумли касалликлар бўлимида жой етишмаëтгани ҳақида хабарлар келди.

9 январь куни Санитария Эпидемиологик осойишталик агенлиги директори¸ Бош давлат санитария врачи Баҳром Алматов ўтказган видеоселектор йиғилишида бу хабарлар ўз тасдиғини топди.

Ëпиқ йиғилишда бевосита қатнашган тиббиëт тизими мутасаддиларидан бирининг Озодликка айтишича¸ Баҳромов келтирган рақамларга кўра¸ 2019 йили Ўзбекистон бўйича 4127 та қизамиқ ҳолати расман қайд этилган.

Мулозимга кўра¸ сентябрь ойидан Тошкент шаҳри ва вилояти¸ Самарқанд ва Қашқадарë вилоятида қизамиқ эпидемияси ëйила бошлагани ортидан¸ айни кунларда санитария тизимида фавқулодда ҳолат эълон қилинган; Бош давлат санитария инспектори буйруғи билан махсус мутахассислар гуруҳи вазият оғир вилоятларга жўнатилган.

Айни пайтда¸ Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки йил олдин қизамиқдан холи мамлакат деб топилган Ўзбекистонда қизамиқнинг қайта ëйилаëтгани ҳақида ҳозирча аҳолини очиқ огоҳлантирганича йўқ.

Қизамиқ яна бош кўтарди

Озодликка хабар юборган ургутликлардан бирига кўра¸ айни кунларда Самарқанд вилоятининг қатор туманлари¸ хусусан¸ Ургутда қизамиқ эпидемияси ëйилган.

Жияни уч кун аввал юқумли касалликлар бўлимига ëтқизилган бу суҳбатдош¸ қизамиққа чалинган болаларнинг кўпайганига ўзи гувоҳ эканини айтади.

Ургут туманида қизамиқ эпидемияси бошланди. Шифохоналарда жой йўқ¸ беморлар билан тўлиб кетган. Ичкарига одамларни қўймаяпти карантин деб. Қизамиқ роса кўпайган кунига ўнтагача чиқаяпти. Жияним ҳали бир ëшга тўлмаган¸ врачлар камида 10 кун ëтади¸ деди. Биз на бола¸ на онасини кўрганимиз йўқ. Ичкарига ҳеч ким қўйилмаяпти”.

Озодлик билан шахси очиқланмаслигини сўраб гаплашган самарқандлик врачлардан бири¸ қизамиқ тарқаганини тасдиқлади.

Олдин бунчалик кўп эмас эди. Энг ёмони ҳозир 1 ёшга тўлмаган болалар ўртасида кўпайган. Қизамиққа қарши эмлаш бола бир ëшга тўлганда¸ ундан кейин 6 ëшга кирганда қилинади. Ëшига тўлмаган болалар учун қизамиқ жуда хавфли. Ўлим билан тугаши мумкин”¸ деди самарқандлик врач.

Фавқулодда чоралар

Ўзбекистон Бош давлат санитария инспектори Баҳром Алматов 9 январь куни ўтказган видеоселекторда келтирилган рақамларга кўра¸ 2019 йилдан то бугунга қадар мамлакат бўйича 4127 та қизамиқ ҳолати расман қайд этилган.

Йиғилишда айтилишича¸ бу кўрсаткичнинг 90 фоизи Тошкент шаҳри ва вилояти¸ Самарқанд ва Қашқадарë вилояти ҳиссасига тўғри келган. Қизамиқнинг 1 ëшга тўлмаган болалар орасида кўп тарқагани ҳам тасдиғини топди – Алматовга кўра¸ касалга чалинганларнинг 43 фоизини ëшига тўлмаганлар ташкил қилади.

Айни пайтда Озодлик гаплашган тиббиëт ходимлари¸ асл рақамларнинг бундан анча кўплиги¸ қишлоқ жойларда қизамиқни уй шароитида даволаш кенг тарқалганини айтди.

Қизамиқ бўйича вазиятни тезда назоратга олиш учун видеоселектор йиғилишида вазият оғир бўлган вилоят ва туманларга Тошкентдан махсус мутахассислар гуруҳи юборилиши айтилган.

Мажлис иштирокчиларидан бирига кўра¸ зудлик билан қилиниши буюрилган ишлар орасида касалхоналарда фақат қизамиққа чалинганлар сақланадиган алоҳида бўлим очиш ҳам бор.

Нега яна қизамиқ тарқамоқда?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2017 йили Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакатлар рўйхатига киритган эди.

Расмий рақамларга кўра¸ мамлакатда 2017 йилга келиб қизамиққа қарши эмлаш даражаси биринчи вакцинацияда 99,5 фоиз, такрорий вакцинация эса 99,7 фоизни ташкил этган.

Аммо 2019 йил август ойида мамлакат¸ хусусан¸ Самарқандда қизамиқ тарқагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди ва бу хабарни тасдиқлаган Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга қизамиққа қарши эмланмаган чет эл фуқаролари сабаб бўлганини иддао қилди.

9 январь кунги видеоселекторда¸ унда қатнашганларнинг айтишича¸ Ўзбекистонда қизамиқ эпидемияси қайта тарқаëтганига бошқача изоҳ берилган.

Бугунги йиғилишда қизамиққа қарши эмлаш бўйича нотўғри сводка берилгани тан олинди. Республикага эҳтиëжни 80 фоизга қоплашга етадиган вакцина олиб келинган бир пайтда¸ 99 фоиз бола эмланди¸ деган ëлғон ҳисобот берилган. Кўп болалар вакцина қилинди¸ деб ëзилган¸ амалда қилинмаган. Шунинг орқасида ҳозир эмланмаганлардан эмланганларгаям ўтаяпти. Бугунги мажлисда қизамиққа чалинган болаларнинг 50 фоизи вирусни касалхонада юқтиргани айтилди”.

Қизамиқнинг қайтадан ëйила бошлагани сабабларидан яна бири¸ Озодлик гаплашган самарқандлик врачга кўра¸ қизамиққа қарши вакциналар сифатининг пастлигидир.

Бизга тарқатилаëтган вакцина қутиларига ўзбекча ëзилган¸ лекин Ҳиндистон¸ Италиядан олиб келинди¸ дейишаяпти. Сифати жуда паст¸ қилинган-қилинмаганининг фарқ кам. Вакцина олган болаям¸ қизамиқ юқтираяпти¸ уни оғир ўтказаяпти. Шу вакциналарниям бир текшириб кўриш керак ўзи”¸ дейди Озодлик суҳбатдоши.

Ўткир юқумли касаллик саналган қизамиқ дунёнинг камбағал ва қолоқ минтақалари билан айни пайтда¸ 2019 йилга келиб тараққий қилган Европа давлатларида ҳам қайтадан ëйила бошлади.

Бунинг асосий сабаби сифатида¸ ота-оналарнинг вакцинага қарши тарғиботлар таъсирида болаларини қизамиққа қарши эмлашдан бош тортаëтгани келтирилди.

40 даражагача борувчи температура қўзғайдиган қизамиқ вируси пневмония, мия шикастланиши, кўрлик ва карликни келтириб чиқариши¸ айрим ҳолатларда эса ўлим билан тугаши мумкин.

XS
SM
MD
LG