Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:06

Президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи АОКА директорига ўринбосар этиб тайинланди


Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева

Президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директорига ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда 12 апрель куни агентликда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши чоғида эълон қилинди.

Президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи АОКА директорига ўринбосар этиб тайинланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00
Бевосита линк


Саида Мирзиёева бундан бир ой муқаддам ушбу лавозимга тайинланган Наргиза Раҳимованинг ўрнини эгаллади.

35 яшар Наргиза Раҳимова Озодликнинг Фейсбук саҳифасида қолдирган қўшхотинликка қарши қилган эҳтиётсиз шарҳи ортидан виртуал сазойи қилинган ва кейинчалик хавфсизлик сабабларига кўра мажбурий таътилга чиқарилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 12 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этган.

Озодлик билан суҳбатлашган агентлик ходими йиғилишда, шунингдек, ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинганини билдирди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди”, - дея билдирди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходими.

Унинг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи агентликда Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади.

У, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

АОКА ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

У 2 февралда президент фармони билан таъсис этилган эди.

Президентнинг яна бир қизи

Шаҳноза Мирзиёева Нукусда очилган боғча тарбияланувчиси билан. 2019, 4 апрель.
Шаҳноза Мирзиёева Нукусда очилган боғча тарбияланувчиси билан. 2019, 4 апрель.

​4 апрель куни Нукус шаҳрида Ўзбекистонда биринчи ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани, маросимда Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳнозахон Шавкатовна Мирзиёева (Ўзбекистон президентининг қизи) иштирок этгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG