Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:57

Ўзбек депутатлари бензин нархи сунъий оширилаётганидан норози


Тошкентдаги Олий Мажлис биноси.
Тошкентдаги Олий Мажлис биноси.

Ўзбекистонда кетма-кет рўй берган зилзилалар боис ваҳимали овозалар тарқалди. Фарғонада сохта табиб бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Қамоқ жазоси хонанда Абдулла Қурбоновни ўлимдан қутқариб қолган. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

________________________________________________________________

Парламент бензин нархи сунъий оширилаётганини танқид қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аҳолини табиий газ, нефть маҳсулотлари, хусусан, бензин билан таъминлаш борасидаги муаммоларга эътибор қаратди (“Жамият”, 5 май). Қайд этилишича, 2010-2016 йилларда автобензин ишлаб чиқариш 26,2 фоиз, дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш эса 8,3 фоизга камайган. Бу эса ҳудудларда бензин нархининг сунъий равишда оширилишига сабаб бўлмоқда. Шу боис парламент вакиллари нефть-газ захираларини тежаган ҳолда уларни мақбул ишлатишни назоратга олиш зарур деб ҳисобламоқда. Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ҳам 2010-2016 йилларда “Ўзбекнефтгаз” компанияси томонидан қарийб 20 миллиард долларлик катта капитал киритилганига қарамасдан суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш камайгани танқид қилинган.

Ўзбекистонда кетма-кет рўй берган зилзилалар боис ваҳимали овозалар тарқалди

Кейинги уч-тўрт кун ичида Ўзбекистонда кетма-кет рўй берган зилзилалар боис одамларда ваҳимали кайфият уйғонди, ижтимоий тармоқларда яқин орада кучли зилзила юз бериши ҳақида овозалар тарқалди (“Оила даврасида”, 11 май). Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири, физика-математика фанлари номзоди Улфат Нурматов бу каби ваҳимали овозалар асоссиз эканини таъкидлаб, одамларни уйдирмаларга эмас, илм-фан хулосаларига таянишга чақирган. “Зилзила қачон, қанча кучланишли бўлиши кўп омилларга боғлиқ бўлгани боис бу борада юз фоизли аниқ гап айтиш мушкул. Илмий изланишлар бу масаланинг тагига тўлиқ етгани йўқ. Лекин содир бўлиши мумкин бўлган ер силкинишларининг жойи ва кучини билиш масаласи нисбатан юқори аниқликда ҳал этилган” дейди сейсмолог У.Нурматов.

Фарғонада сохта табиб бемор йигитнинг ҳаётига зомин бўлди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ноқонуний равишда табиблик билан шуғулланган нафақадаги Эрали Шералиев бир беморнинг ҳаётига зомин бўлди (“Ҳуқуқ”, 11 май). Олий маълумотли Э.Шералиев хотини Раҳимахон Раҳимова билан биргаликда тиббий талабларга мутлақо жавоб бермайдиган шароитда, қўлбола усулда тайёрланган дамламалар ёрдамида беморларни даволаб келган. Қайд этилишича, эр-хотин хонаки табиб тери касаллигидан шикоят қилиб келган йигитга нотўғри ташхис қўйишади ва унинг баданига қўлбола усулда чўчқа ёғига мўмиё қориштириб тайёрланган “малҳам”ни суртишади. Сўнг бемор йигит кун иссиғида целлофан клёнкага ўралган ҳолатда ётқизиб қўйилади. Бу усулдаги “даволаш” курси 5 кун давом этади. Оқибатда бемор йигит бир неча кундан кейин вафот этади. Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, сохта табиблар қўллаган “даволаш” усули беморнинг марказий нерв тизими, қон айланиши, нафас ва модда алмашинувини издан чиқарган, бош мия шишишига олиб келган. Қўлбола табибларнинг бошқа қурбонлари бор-йўқлигини очиқланмаган, аммо уларга тегишли жазо тайинлангани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG