Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:55

Қурултой: Элга ярашмайдиган ҳашар


Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган ўқитувчи, шифокор ва талабаларни ободонлаштириш ва йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилинишига қарши қаратилган видеоселектор йиғилишида икки вазир ва ҳокимлар интизомий жазога тортилди. Ўзбекистон тарихида илк бор мажбурий меҳнат президент ва Бош вазир тарафидан қораланди. “Ҳашар - элга ярашар” деган матал остига беркинган қулликни оқловчиларга илк бора расман дакки берилди. Шундай қилиб Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга буткул барҳам берилдими? Бу савол жавобини Озодликнимг Қурултой эшиттиришида қидирдик.

Қурултой эшиттиришида қатнашган таниқли журналист¸ "Бекажон" газетасининг собиқ муҳаррири¸ ҳозирда Хабар.уз сайти мухбири Каримберди Тўрамурод мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўрнишини тақиқлаш тарафдори эканлигини таъкидлади:

- Агар ўқитувчи ўз қалб амри билан ҳашарга чиқса. уни жазолаш керак - дейди журналист.

Қурултой эшиттириши: "Ҳашар элга ярашмас"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:50 0:00
Бевосита линк

Каримберди Тўрамурод 14 март куни фожиали тарзда ўлган каттақўрғонлик ўқитувчи Диана Еникеева ўлими бўйича журналистик суриштирув ўтказганидан сўнг¸ турли таҳдид ва тазйиқлар нишонига айланган эди.

Каттақўрғондаги 42-мактаб ўқитувчилари 14 март куни ҳокимлик буйруғи билан президент Шавкат Мирзиëев ўтиши кутилган катта магистраль йўлни оқлаб-тозалашга олиб чиқилган маҳал¸ Дианани Камаз машинаси уриб кетган ва 23 яшар аëл ўша куниëқ жон берган эди.

Айнан шу воқеа ҳақида Ўзбекистон президенти гапирганидан кейин маориф ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этмаслик масаласи Бош вазир назоратига олинди.

Эшиттиришда қатнашган шифокорлар Баҳодир Салимов ва Отабек Аҳлиддинов бюджет ходимлари ва талабалар мажбурий меҳнатига чек қўйиш ташаббуси билан чиққан Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдиришди ва эскича фикрлаш қобиғидан чиқмаëтган ўрта бўғин амалдорларини танқид қилишди.

Кейинги 10 йил ичида Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатни мониторинг қилиб келаëтган халқаро ташкилот Германия-Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниëзова Бош вазир ўтказган видеселектор¸ халқаро ташкилотларга кўз-кўз учун ташкил қилинган саҳна томошаси эмасмикан¸ деган андишани ифода қилди:

- Мен биз саҳналаштирилган театрни кўраяпмиз, деган туйғудан ҳеч кеча олмайман. Чунки, агар бу барча фош қилишлар жиддий қабул қилинадиган бўлса, у ҳолда, Арипов билан Мирзиёев яқинда қаердандир, осмонданми тушган бўлади. Биз ҳаммамиз бундай эмаслигини биламиз. Мирзиёев ҳам Арипов ҳам мамлакатда кўп йиллар рахбарлик қилган одамлар. Ўқитувчилар ва шифокорларни ўзларига хос бўлмаган ишларга, камида сўнгги ўн йилдан буён мажбурлашади. Бу тенденция йилдан-йилга кучайди. Мамлакатнинг барча раҳбарлари, жумладан, ҳокимлар, вазирлар, мактаб ва шифохона раҳбарлари мажбурий меҳнатга жалб этишди. Улар кўриниб турган нарсаларни инкор этишди ва текин, мажбурий меҳнатни - "ҳашар" деб аташди. Мирзиёевнинг ўзи ҳам, ҳоким бўлган пайтларида одамларни текин ишлашга мажбурлаган. Чиқишларидан бирида бунга у иқрор ҳам бўлган. Бироқ, кеча афтидан бу муаммони тан олишга сиёсий қарор берилди. Бу яхши. Бироқ биз, тағин нима бўлишини кузатамиз. Амалда ўзгаришлар юз берадими, одамларни ўз касб вазифаси бўлмаган ишларга мажбурлаш тўхтатиладими? Вазият ўзгарсагина, бу қуруқ гап эмас, балки мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича сиёсий қарор эканига ишонишимиз мумкин¸ - деди Германия-Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниëзова.

XS
SM
MD
LG