Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:44

ТОШКЕНТ – “Ички ишлар ходимлари ўз ўрнига пахта тераётган ҳашарчиларни қўриқлаб ўтирибди”


Бу ва бошқа суратларни Елена Урлаева тақдим этган.
Бу ва бошқа суратларни Елена Урлаева тақдим этган.

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Ички ишлар ходимлари ўз ўрнига пахта тераётган ҳашарчиларни қўриқлаб ўтирибди”

ҚУЙИЧИРЧИҚ ва ЧИНОЗ. “Инсон ҳуқуқлари ҳимочиси Елена Урлаеванинг хабар қилишича, у Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ ва Чиноз туманларида мажбурий меҳнат ҳолатини ўрганиш учун даладаги теримчилар билан суҳбатлашган. Қуйичирчиқдаги суҳбат жараёнида ички ишлар ходимлари ўз ўрнига меҳнат биржасидаги эркакларни теримга олиб келгани маълум бўлди. Ички ишлар ходимлари ўз ўрнига пахта тераётган ҳашарчиларни қўриқлаб ўтирибди.

"Чиноз туманида эса, “Ўзбектелеком” ширкатининг вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят қурилиш ташкилоти ходимлари мажбурий тарзда пахта тераётгани маълум бўлди. Шунингдек, 21 октябрга қадар 5130-сонли ҳарбий қисмнинг 1000 дан зиёд аскари туманда пахта тергани аниқланди. Аскарлар бир ойлик теримдан кейин қисмга қайтарилган. Аммо ҳарбийлар яна теримга жалб этилиши айтилган”, дейилади Елена Урлаеванинг хабарида.

(Бу хабар Озодликка 19 октябрь куни юборилган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG