Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:51

АНДИЖОН – “Бош вазир огоҳлантиришига қарамай селектор йиғилишлари каллаи саҳарда ўтказилмоқда”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

АНДИЖОН – “Бош вазир огоҳлантиришига қарамай селектор йиғилишлари каллаи саҳарда ўтказилмоқда”

АНДИЖОН. “Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мамлакатдаги катта-кичик раҳбарларни иш вақтидан бошқа соатларда йиғилиш ўтказмаслик ҳақида огоҳлантирган эди. Аммо ҳукумат раҳбари огоҳлантиришига қарамай, 26 сентябрдан бошлаб Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги бўйича селектор каллаи саҳарда – соат 6 да ўтказилмоқда. Вилоят марказига келиш учун туманлардаги мутасаддилар ярим тунда йўлга чиқиши керак. Боз устига, туман мутасаддилари шу кунларда пахта сабабли тунги соат бирларгача далада юрибди. Улар қачон ухлайдию қачон йиғилишга боради?! Яна аxмоқгарчилик бошланди, шекилли. Бош вазирнинг ишдан ташқари соатларда мажлис ўтказмаслик ҳақидаги буйруғи хўжакўрсинга чиқарилганми? Ё вилоятимиз раҳбарияти Bош вазир топшириғини писанд қилмайдими?”

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG