Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:43

"Прокурор келади" деб 200 тача коллеж ўқитувчилари ёмғирда ушлаб турилди"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Прокурор келади" деб 200 тача коллеж ўқитувчилари ёмғирда ушлаб турилди"

"Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси мутасаддилари Бош вазир ва вилоят ҳокимининг "Ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини пахта теришга мажбурлаш жиноятдир" сўзига зид равишда ўқитувчиларни мажбурий пахта теришга мажбурлаш ишларини давом эттирмоқдалар.

Жумладан, вилоятдаги коллежларнинг ўқитувчиларини мажбурий ётоқ холатида Жалалқудуқ тумани Ойим қишлоғининг 32 мактабига олиб бориб ёмғир ёғишига қарамай пахта теришга мажбурламоқдалар. 6 октябрь куни эрталабдан обедгача ёмғир шаррос қуйди, обеддан кейин эса ёмғир севалаб турсада совуқ бўлишига қарамай 2 та автобусда 200 тача ўқитувчиларни пахта даласига олиб борди. 2 соат пахта терганимиздан кейин ёмғир ёғиши янада кучайди. Ҳамма терган пахтасини олиб даладан чиқа бошлади. Лекин отряд раҳбари "прокурор келади", деб ўқитувчиларни мажбурий равишда ёмғир ёғаётган далада 3 соат мажбурий ушлаб турди. Ёши катта аёл ўқитувчилар айниқса анча қийналишди. Дала лой одам юришга қийналади.

Прокурор келмади, ҳамма роса ёмғирда туриб роса жиққа хўл бўлиб касал бўлишди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG