Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:36

Тошкентдаги чет эл элчихоналарини қўриқловчилар ҳам мажбуран пахтага юборилди


Озодликка юборилган бу сурат иловасида Тошкентдаги элчихоналарни қўриқловчи милиция ходимларининг ана шу шароитда ëтиб-тураëтгани ëзилган.
Озодликка юборилган бу сурат иловасида Тошкентдаги элчихоналарни қўриқловчи милиция ходимларининг ана шу шароитда ëтиб-тураëтгани ëзилган.

Озодликка 10 октябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ППХ ва Жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси ходимларидан етиб келган шикоятга кўра¸ хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини кўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони ходимлари айни кунларда мажбуран пахта термоқда.

Озодлик боғланган бошқарманинг ўзини таништирмаган расмийси бу маълумотни тасдиқлади¸ аммо шикоятга изоҳ беришга ваколати йўқлигини айтиб¸ гапни қисқа қилди.

Озодликка маълум бўлишича¸ мазкур бошқарма ходимлари айни кунларда Тошкент вилояти Чиноз туманида пахта термоқда.

Бизга нисбатан бўлаëтган ноҳақликлар ҳақида кимга айтишимизни билмаяпмиз - раҳбарларга мурожаат қилайлик десак¸ биз билан гаплашмаяпти раҳбарлар. Пахтага бориш ҳам¸ еб-ичиш ҳам ўз бўйнимизда. Шароитни кўрсангиз¸ одам яшайдиган аҳволда эмас. Раҳбарлар келса¸ ҳаммаси зўр¸ мажбурлаш йўқ¸ деб жўнатиб юборишади”¸ дейилади хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарни кўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони ходимлари.

Ишдан бўшатилиш эҳтимолидан қўрқиб¸ Озодлик билан шахси сир қолиш шарти билан гаплашган батальон ходимларидан бирига кўра¸ уларни пахтага юбориш ҳақидаги буйруқ Ички ишлар вазирига оид.

Вазир буйруғи билан биринчи 250 та бўлиб келдик, бугун яна 50 та одам бошқа жойга кетди, яна 100 та одам сўралган. Биз постда турадиганлар итдан баттармиз¸ лекин офицерлар хоҳлаган пайт уйига бориб оиласининг ёнида бир кун бўлиб келади. Бизга кунлик нормангни бажариб кетавер дейишади¸ икки кунга уйга бориб келай¸ десангиз¸ 200 минг бериб кетавер дейишади. Бунинг ëнига йўл харажатини қўшсангиз¸ уйга бир кунга бориб келиш салкам 300 мингга тушаяпти. Бу ноҳақликни кимга айтишни билмай юрибмиз”¸ деди Озодликка боғланган ИИВ ходими.

Элчихоналарни қўриқловчи милиция батальони ходимлари пахта пайтида Чиноз туманининг Олмазор ҚФЙ ҳудудидаги мана шу жойда тунаëтганларини айтмоқда.
Элчихоналарни қўриқловчи милиция батальони ходимлари пахта пайтида Чиноз туманининг Олмазор ҚФЙ ҳудудидаги мана шу жойда тунаëтганларини айтмоқда.

Озодликка маълум бўлишича¸ Ўзбекистон Ички ишлар¸ қолаверса¸ Мудофаа вазирлиги ходимларидан тузилган пахта отрядлари Тошкент вилояти Чиноз туманининг Олмазор ҚФЙ ҳудудида ëтиб пахта термоқда.

Мазкур йиғин фаолларидан бири Озодлик билан суҳбатда¸ “ИИВ йигитларининг Дўстликда пахта тераëтгани”ни тасдиқлади¸ аммо улар яшаëтган шароитлар ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

Озодликка пахта тераëтган милиция ходимлари томонидан юборилган суратлардан¸ уларнинг нам бетон ерга кўрпа-тўшак ëзиб¸ ëтиб-туришга мажбурлиги кўрилади.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарни кўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони ходимларидан 300 нафардан кўпроғининг пахта теримига олиб кетилгани бу ваколатхоналарни қўриқлаш жараëнига қандай таъсир этганига оид маълумот ҳозирча Озодликда мавжуд эмас.

Озодлик мурожаат қилган ИИВ ва айрим элчихона вакиллари¸ хавфсизлик билан боғлиқ бу саволга жавоб бера олмасликларини билдирдилар.

2018 йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги давлат ва ҳукумат раҳбарларининг жамоатчилик олдида қилаëтган баëнотларига қарамай¸ Озодликка давлат ва нодавлат тизимлари ходимларининг пахтага чиқиш ëки ўз ўрнига одам чиқариш учун муайян суммадаги пул тўлашга мажбурланаëтганига оид юзлаб шикоятлар келмоқда.

Озодлик 2 октябрь куни ИИВ академияси курсантларидан келган мактубни эълон қилган эди.

Унда:

"Ўзбекистон ИИВ академиясидан ёзмоқдамиз. Биз – курсантларни фуқаро кийимида пахтага олиб кетишмоқда. Майли, ватан равнақи учун шу керак бўлса, пахта терамиз, аммо 100 кило норма қўйилгани чатоқ-да! Бунча пахтани териш осон эмас, ахир. Энг ёмони, ким нормани бажармаса, Ички ишлар вазири номига тушунтириш хати ёздиришмоқда. Пахтани деб ўқишдан ҳайдалиш, пахтани деб ота-оналарни изза қилиш адолатданми?! Биз керак бўлса ватан учун жон беришга тайёрмиз. Аммо ўзимизни пахта даласида эмас, жанг майдонида кўрсатсак¸ дегандик...”деб ëзилган эди.

Ҳозирча Ўзбекистон ИИВ бу мактубга бирор шаклда муносабат билдирмади. 10 октябрь куни Озодликнинг вазирлик матбуот хизмати билан боғланиш уринишлари яна натижасиз қолди – хизматнинг жамоатчиликка берилган телефон рақамига қилинган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG