Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:55

Фаоллардан уюшмаган аҳолини пахтага олиб чиқиш талаб қилинмоқда


Теримдан талабаларни қайтарган ҳукумат пахтани уюшмаган аҳоли билан териб олмоқчи. Суратда: Самарқанд давлат университети талабалари пахтадан қайтмоқда. 2016 йил кузи.
Теримдан талабаларни қайтарган ҳукумат пахтани уюшмаган аҳоли билан териб олмоқчи. Суратда: Самарқанд давлат университети талабалари пахтадан қайтмоқда. 2016 йил кузи.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 21 сентябрь кунги фармойиши билан талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари 22 сентябрда пахта теримидан қайтарилганидан сўнг мамлакат бўйлаб теримга “уюшмаган аҳоли”ни жалб қилишга зўр берилмоқда.

Туман, вилоят ва республика миқёсида кейинги кунларда ўтказилган йиғилишларда корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, маҳалла раислари, имомлар ва бошқа фаоллардан аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш, теримга одам чиқариш талаб қилинди.

"Ҳар хонадондан 1 киши"

Тошкент вилоят, Чиноз туман ҳокимлигида 22 сентябрь, жума, соат 14.30 да бошланган йиғилишни туман ҳокими муовини ўтказгани, йиғилишда вилоят ҳокимлигидан Отабек исмли мулозим иштирок этгани тўғрисида мажлисда қатнашган маҳалла раисларидан бири исми очиқланмаслиги шарти билан айтиб берди.

“Мажлисда Чиноз туманида 23 минг хонадон борлиги, ҳар бир хонадон 1 кишидан одам чиқарса, 23 минг теримчи бўлиши айтилди. Шунча одамни далага чиқариш вазифаси маҳалла раислари, мактаб директорлари ва бошқа фаолларга юклатилди. Ҳоким мажлисга қатнашганларнинг ҳаммасидан иш кунини саҳар соат 6 да бошлашни, соат 7 гача уйма-уй юриб, пахтага одам чиқаришни талаб қилди”, деди чинозлик маҳалла раиси.

Унинг айтишича, пахта теримига жалб қилинган ўқитувчилар ётоқдан қайтган. Лекин, барибир, теримга чиқишаяпти. “Масалан бизнинг маҳалладаги мактабдан 2 ўқитувчи ва техник ходимлар ётоқдан қайтиб келди. Энди уйидан қатнаб тераяпти”, деди маҳалла раиси.

Чиноз туман ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими маҳалла раисидан олинган маълумотларни на тасдиқлади ва на инкор этди.

"Фалончиникига ошгаааа... Йўғе, далага пахтага!!!"

Озодликка келаётган хабарларда баъзи жойларда аҳолини пахтага чақиришда анънавий усуллардан фойланашаётганини кўриш мумкин. Масалан, Жиззахда жарчи кўчама-кўча юриб, маҳалла аҳлини пахтага ошга чақиргандай чақирмоқда.

"Ҳамма пахтага"
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:08 0:00

Мажлис кетидан мажлис

24 сентябрь, якшанба оқшомида Бош вазир Абдулла Арипов бутун мамлакат бўйлаб селектор мажлиси ўтказди. Мажлисда иштирок этган андижонликдан олинган бу хабарни “Ёшлар иттифоқи” ташкилотининг Сирдарё вилоят бўлими мулозими ҳам тасдиқлади.

Андижон вилоят туманларидан бири ҳокимлиги мулозимининг исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка айтишича, “Бош вазир иштирокидаги селектор йиғилиши кеч соат 8 яримда бошланиб, 1-1,5 соатча давом этди, кейин вилоят ҳокимининг мажлиси, ундан кейин туман ҳокимининг мажлиси бўлди. Одамлар мажлисдан 11 яримларда бўшади”.

Ҳокимлик мулозимининг айтишича, Бош вазир селектор йиғилишида пахтани ким териши тўғрисида гапиргани йўқ. У фақат пахта теримидаги оқсаётган вилоятларни танқид қилган. Лекин вилоят ҳокими мажлисда қатнашган фаоллардан уюшмаган аҳолини теримга жалб этишни талаб қилган. Маълум бўлишича, 25 сентябрь, соат 19.30 га фаоллар яна ҳокимликларга мажлисга чақирилган. Мажлисда теримга ким қанча одам жалб этгани тўғрисида ҳисобот талаб қилинади.

Пахтани ким териши 19 сентябрда маълум бўлган

Бош вазирнинг 21 сентябрь кунги фармойиши эълон қилиниши биланоқ ҳар бир ўзбекистонликда "пахтани энди ким теради?" деган савол пайдо бўлган эди.

Лекин, Озодликка келиб тушган бу ҳужжатдан ҳукумат бу масалага олдиндан тайёрланганини кўриш мумкин.

“Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши”нинг 19 сентябрда ўтказилган мажлисида уюшмаган ёшлардан иборат “Фидойи ёшлар отрядлари” лойиҳасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала кўрилиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Идоралараро кенгашга Бош вазир Абдулла Арипов раислик қилади.

​Озодлик бу мажлисдан олдинроқ, 17 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб "Ёшлар иттифоқи" ташаббуси билан 575 та "Фидойи ёшлар" отряди тузилгани, бу отрядларга 51 минг 138 та "уюшмаган ёшлар" қамраб олингани, уларнинг сони кун сайин ортиб бораётгани тўғрисида расмий маълумотларга таяниб хабар хабар берган эди.

Ҳар бир туманда неча нафар "фидойи ёш" бўлиши режалаштирилган

“Ёшлар иттифоқи” Сирдарё вилоят бўлими вакилининг Озодликка айтишича, шу кунда "Фидойи ёшлар" отрядлари сафини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳар бир мактабда вакилларимиз бор. Улар дарслар тугаганидан сўнг, куннинг иккинчи ярмида маҳаллаларда юриб, ишсизларни, ёши 19 дан 30 гача бўлган ёшларни тарғибот қилиш орқали уларнинг розилиги билан “Фидойи ёшлар отрядлари”ни ташкил қилаяпмиз”, деди “Ёшлар иттифоқи” вакили.

Унинг айтишича, ҳар бир туманда неча киши бундай отряд аъзоси бўлиши ҳам режалаштириб қўйилган. Масалан, Ховос туманида 960 йигит-қиз “Фидойи ёшлар” отрядларига бирлаштирилиши лозим.

Шуни айтиш керакки, "Фидойи ёшлар"ни моддий рағбатлантириш масаласи ҳам назарда тутилган. Теримчи ёшлар орасида бир неча номинация бўйича ғолиблар аниқланиши, уларга қимматбаҳо совғалар топширилиши ваъда қилинган. Масалан, мамлакат бўйлаб энг илғор теримчига "Матиз" автомобиллари берилиши айтилган.

Фидойи тополмаган пахтани ўзи теради!

Жойлардан келаётган хабарларга қараганда, “Фидойи ёшлар” отрядларига аъзо жалб этиш анча қийин кечаётганга ўхшайди. Ҳар ҳолда 25 сентябрь куни Озодликка Намангандан таҳрирсиз бераётганимиз қуйидаги хат келди:

“Мана Наманган вилоятида "Ёшлар иттифоқи" етакчилари пахтада ётоққа мажбурий ётқизиб пахта термоқда. Агар ким ётоққа одам топмаса¸ ўзи ётади¸ агар ўзи ётмаса¸ ишдан ҳайдалади¸ дейишти. Нега мажбуран ётқизишади? Пахтага чиқмасанг¸ аризангни ёз¸ деган гап ҳамма жойда тўлиб ётибти”, деб хабар қилган наманганлик ўз хатига “Ёшлар иттифоқи” Марказий Кенгаши раиси Қ. Қуранбаевнинг 4 сентябрдаги хати нусхасини илова қилди.

Қуранбаев ҳокимлар ва тегишли вазирликлар раҳбарларидан “Ёшлар иттифоқи”нинг ўқув юртларидаги бошланғич ташкилотлари раҳбарлари пахта теримига жалб этилмаслигига амалий ёрдам беришини сўраган.

PaxtaGramга марҳамат!

Азиз тингловчи, "Пахта-2017" мавзусини Озодлик ўзининг PaxtaGram рукнида батафсил ёритмоқда.

XS
SM
MD
LG