Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:40

Ëш фаоллар “арзон уйлар”ни арзонлатишни сўраб президент Мирзиëевга мурожаат қилди (ВИДЕО)


Бухоролик ëшларнинг президентга видеомурожаатидан кадр.
Бухоролик ëшларнинг президентга видеомурожаатидан кадр.

Вилоят ҳокимлиги ва Ëшлар иттифоқи раҳбарияти томонидан имтиëзли уй олувчилар рўйхатига киритилган бир гуруҳ бухоролик ëш фаоллар президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаатини Озодликка йўллади.

Мурожаатчилар юборган видеода ижтимоий фаол ëшлар президент қарори билан кам таъминланган қатламга арзон уй қуриб бериши лозим “Ўзшаҳар қурилиш инвест” таклиф қилаëтган квартираларнинг Бухородаги хусусий ширкатлар қураëтган айни катталикдаги уйлардан икки баравар қимматлигига эътибор қаратади.

Бухоролик фаоллар¸ имтиëзли кредит ва ипотека олиш имкони фақат “Ўзшаҳар қурилиш инвест” уйини олувчиларгагина берилаëтгани боис¸ бу ширкатнинг қиммат уйи учун навбат кутишга мажбурлигини айтмоқда.

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” мутасаддиси қурилиш материалларини арзон нархда олиб¸ давлат фонди ва уй олувчилар пулига¸ солиқ ва бошқа имтиëзлар билан қурилаëтган “арзон уйлар”нинг нега бундай имтиëзи йўқ тадбиркорлар қураëтган уйдан қимматлигини тушунтиришни истамади. Бу мутасадди шикоятга “одамларга қолса¸ уйни текинга бер дейди”, деган қабилда муносабат билдирди.

“Емай-ичмай ойлигимни тўлиқ берсам ҳам¸ 20 йилда имтиëзли уй пулини қопламайди”

Президентга мурожаат қилган гуруҳ аъзолари Озодлик билан суҳбатда¸ ўзларининг чемпионлар¸ Беруний мукофоти лауреати¸ ëш фермерлар кўрик-танлови ғолиби¸ қисқа айтганда¸ ўз соҳасида муваффақиятга эришган ëшлар эканлари ва шу боис¸ имтиëзли уй олувчилар рўйхатига киритилганини айтдилар.

Бухоролик ёшлар президентдан "арзон уйлар"ни арзонлатишни сўради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

(Айни пайтда мурожаатчилар Озодликка ўз шахсларини очиқлаб гапиришни истамадилар.)

Президентимиз ëш кадрлар ҳалол¸ коррупциядан тоза ҳолда яшасин¸ деб шундай имтиëз берди. Олаëтган ойлигимни тўлиғича берсам ҳам¸ таклиф қилинаëтган имтиëзли уйга бериладиган 20 йиллик кредит ва ипотекани қоплашга етмайди. Оилам¸ болаларим бор¸ нима еб-нима ичаман¸ бошқа эҳтиëжларимизни қандай қоплайман?»¸ дейди ижара уйда яшаëтганини айтган совриндор фаоллардан бири Озодлик билан телефон суҳбатида.

Арзон уй арзон эмас

Президент Шавкат Мирзиëевга қилинган видеомурожаатда қатнашган Ëшлар иттифоқи етакчиларидан бири¸ 2016 йили имтиëзли Ëшлар уйига ариза топширгани ва бугунга келиб вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда навбат кутаëтганини айтади.

Озодлик билан суҳбатда ўз шахсини очиқламасликни сўраган ëш фаолга кўра¸ президент ташаббуси билан берилган имтиëзли кредитдан фойдаланиб¸ “арзон уй” олиш¸ аслида қимматга тушмоқда.

"Президентимиз томонидан 2018-2019 йилда имтиëзли кредитлар асосида Бухоро вилоятига 420 дона уй-жой қуриш ва бунинг учун 62 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу уй-жойларни қурадиган фирма учун барча хўжалик маҳсулотлари имтиëзли нархда берилади. 62 миллиард маблағни 420 дона уйга бўлганда¸ бир уйнинг нархи 147 миллион чиқади. Ҳозирда бизга бериладиган битта икки хоналик квартиранинг энг арзони 240 миллион сўм. Ўтган йил бу нарх 120 миллион бўлган. Бир метр квадрати 3 миллион 900 минг сўмга тўғри келмоқда"¸ дейди бу муаммо юзасидан фақат гуруҳ бўлиб чиқишга журъат қилган ëшлар етакчиларидан бири.

Президентга видеомурожаат билан чиққан фаоллардан яна бири¸ арзон деб тақдим этилаëтган давлат дастуридаги уйларнинг амалда хусусий ширкатлар қураëтган уйлардан нега қимматлигини ҳеч ким тушунтириб бермаëтганини айтади.

Арзон уй қураëтган ташкилотга ҳамма нарса имтиëзли нархда берилади¸ булар материалларни бозор нархида олмайди. Бундан ташқари¸ булар солиқдан ҳам озод қилинган. Бир кило цементни 305 сўмдан оламиз¸ деган гапни қурилиш фирмаси ходимининг ўз оғзидан эшитдик. Бозорда бир кило цемент 650 сўм. Хусусий қурилиш компаниялари бозордан 650 сўмдан олиб қураяпти¸ лекин уларники арзон¸ 305 сўмдан олаëтганники қиммат. Сметани кўрсатинг¸ қаердан бунақа нарх келиб чиқаяпти¸ десак бунақа ваколатинг йўқ¸ сенларга кўрсатмайман¸ дейишди”.

Кам таъминланганлар нега бозордаги арзон уйни эмас¸ давлатнинг “арзон-қиммати”ни олишга мажбур?

Озодлик билан суҳбатлашган бухоролик ëш фаоллардан бири¸ хусусий ширкатлар қураëтган икки хоналик арзон уй 20 йиллик кредит ва ипотека фоизларини қўшиб ҳисоблаганда¸ 247 миллион сўмга тушиши¸ “Ўзшаҳар қурилиш инвест” таклиф қилаëтган айни категориядаги квартира эса¸ 480 миллион сўмга тушишини айтади.

Нега хусусийлар қураëтган арзон уйни олиб қўя қолмайсиз?”¸ деган саволга бу суҳбатдош¸ давлат тақдим этаëтган имтиëзли кредитларнинг айнан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” қураëтган уйларга боғлаб қўйилганини айтади.

Президент қарори билан ижтимоий фаол ëшларга уй қийматининг биринчи 25 фоизлик бадалини Ëшлар иттифоқи беради¸ биз бу пулни секин-секин фоизларсиз қайтарамиз. Бундан ташқари¸ биз уч йил фақат фоиз тўлаймиз¸ ипотека ставкаси ҳам банклар қўйган 18 фоиз эмас¸ имтиëзли 7 фоизлик. Хусусий ширкатдан оладиган бўлсак¸ биринчи 25 фоизлик бадални ўз чўнтагимиздан тўлашимиз керак – бунча пулимиз йўқ. Кейин ипотека фоиз ставкасида ҳам имтиëз йўқ. Ана шу имтиëзлар учун ижтимоий уй олишга навбатга ëзилганмиз”¸ дейди бухоролик ëш фаоллардан бири.

Арзон уй нега арзон эмас? “Ўзшаҳар қурилиш инвест” жавоби

Озодлик президентга мурожаат қилган ëш фаоллар қўйган бу савол билан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” МЧЖси раҳбариятига мурожаат қилди.

Биринчидан¸ биз уй қурмаймиз¸ биз буюртмачимиз¸ уйни пудратчи ташкилотлар қуради. Буюртмачи билан пудратчининг ўртасида катта фарқ бор”¸ дея гап бошлади 21 ноябрь куни Озодлик гаплашган компания расмийси. (Суҳбат давомида бу фарққа изоҳ берилмади.)

Озодлик билан суҳбат давомида мутахассис¸ уйлар лойиҳасини Лойиҳа институти тасдиқлаганидан кейин¸ у давлат экспертизасидан ўтиши ва экспертиза хулосасида нархларнинг ҳақиқий қиймати келиб чиқишини билдирди.

"Давлат экспертизаси хулосаси бу окончательний. Агар биз нотўғри иш қилганимизда¸ прокуратура аллақачон иш қўзғаган бўларди. Ҳозиргачаям бунақа савол ва тортишувлар¸ прокуратурага шикоятлар кўп бўлди"¸ деди “Ўзшаҳар қурилиш инвест” мутасаддиси.

Кам таъминланганлар учун махсус имтиëз асосида қурилаëтган уйлар нархининг бир йил ичида икки бараварга ошгани (120 миллион сўмлик квартира 240 миллионга айланган -таҳр.) сабабини изоҳлаш сўралганда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” мутасаддиси¸ буни Ўзбекистондаги инфляция билан тушунтиришга уринди.

"Кўриб турибсиз¸ бир йилда 15-16 фоиз инфляция бўлаяпти¸ нарх-наволар ошаяпти¸ айниқса қурилиш материаллари – цемент¸ металл ва бошқалар. Одамларга қолса¸ текинга бер дейди. Одамлар яна бир нарсани тушунмаяпти. Хусусий ширкатлар қурган уйлар қуруқ коробка¸ бизники эса¸ под ключ¸ ҳаммаëғи тайëр уй"¸ деди компания расмийси.

Айни пайтда бу мутасадди¸ айни инфляция шароитида ишлаëтган хусусий компаниялар нархларини бу қадар кескин оширмаëтган бир пайтда¸ қурилиш материалларини икки баравар арзонга олиб¸ давлат ва уй олувчилар пулига уй қураëтган “Ўзшаҳар қурилиш инвест” нархи нега икки бараварга ошди¸ деган саволга жавоб беришни истамади.

Бу саволни эшитган мулозим:

- Ширкатимизнинг электрон почтасига саволларингизни юборсангиз¸ тегишли тарзда кўриб чиқилади¸ дейиш билан суҳбатга якун ясади.

Озодлик расмий сайти йўқ¸ раҳбар ва бошқа мутасаддилари билан боғланиш учун маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилмаган “Ўзшаҳар қурилиш инвест” электрон почта манзилини¸ бир неча қўнғироқдан сўнг аниқлади. Бу манзилга жўнатилган саволларга ҳозирча жавоб келмади.

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” республика ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси президентнинг 2017 йил 13 январь кунги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тузилган.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб ижтимоий уйларни қуриш ҳуқуқи “арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида устав капитали 1 млрд сўм миқдорида бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ўзшаҳар қурилиш инвест” га берилди.

Бу компания раиси этиб¸ Бош вазирнинг 1-ўринбосари Очилбой Раматов тайинланди¸ унинг муассислари рўйхатига эса¸ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси– 61%;“Ипотека банк” АТИБ – 9%;“Ўзметкомбинат” АЖ – 10 %;“Қизилқумцемент” АЖ – 10% ва “Ўзбекинвест” МСК – 10% улуш билан киритилди.

Бухоролик ëш фаолларнинг президент Шавкат Мирзиëевга "арзон уйларни арзонлатиш"ни сўраб қилган видеомурожаатига муносабат билдирган ўзбекистонлик ҳуқуқшунослардан бири¸ давлат ва аҳоли маблағига махсус имтиëзлар билан уй қурдираëтган “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ҳар бир тийиннинг нимага¸ қандай сарфланаëтганини жамоатчиликка очиқлаши шартлиги¸ акс ҳолда¸ жараëндан “коррупция ҳиди” келаëтганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG