Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:55

OzodTarmoq: Сайловга кираётган партиялар Фарғонада дебатсиз дебат ўтказди


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Баҳодирхон Элибоев 21 ноябрда Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

Юқоридаги сарлавҳа Озодликники - блогернинг матнидан партиялар ўртасида дебат бўлгани, ўзаро баҳсга киришгани тушунилмайди, балки ттадбирда партиялар вакил(лар)и шунчаки баёнот билан чиқиш қилиб, саволларга жавоб бергани тушунилади.

Буёғи Баҳодирхон Элибоевнинг матни:

***

Фарғонада навбатдаги Дебат бўлиб ўтди.

5 Партиянинг Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган Демократик Дебатига таклиф қилинган эдим. Бордим.

Аввало айтишим керакки, бу сафар регламентга эътибор қаратилди. Жой ҳам анча кенг. Журналист ва блоггерларга алоҳида жой ажратилибди. Албатта, бундан бошқа журналист ҳамкасблар қаторида камина ҳам ўз миннатдорчилигини билдиради.

Ҳар бир Партия вакилига керакли вақт ажратилиб, улар ўз чиқишниларини ўтказиб олишгач, савол-жавоб навбати етди.

Бу сафар 5 та партияга бирма-бир савол беришга имкон яратган олиб борувчига алоҳида миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Барака топишсин илоҳим.

Гап шундаки, ЎзЛиДеП партиясидан туман кенгашига ўз номзодини қўйган Мансуржон Саиджафаров Мўминжонович Доруломон МФЙ ҳудудидан номзоди кўрсатилган экан. Мансуржон (Риштонда кўпчилик Акмалжон дейди) қарийб 5 йилдан бери ЎзЛиДеП партияси сафида аъзолар билан елкама-елка туриб ташвиқот ишларини олиб боргани ҳисобга олинмай, 2 ҳафта олдин партия сафига аъзо бўлган Абдурашид исмли кишининг номзоди туман кегашига қўйиладими? Абдурашид ўз ёнидан маҳаллага ҳайрия сифатида асфалт йўл ўтказиб берганини билиб, кейинчалик уни аъзо қилишда ғирромлик (Коррупция аломати) кўринмаяптими? (Яъни кимнингдир савобли ишини партия иши деб кўрсатиш) Бу биргина Риштонда гувоҳи бўлиб турганимиз. Бошқа туманларда бундай ҳолат кузатилмаяптимикин?

Шу саволни ЛиДеП вакилига бергандим, бу ҳақда хабарлари йўқлигини, албатта, ўрганишларини айтишди. Инсоннинг самимийлиги юзидан маълум бўлади. Ишондим. Раҳмат.

Кейинги навбат Адолат Партиясига эди. Адолат партиясига умуман бошқа савол беришни режалаштириб боргандим. Лекин у ердаги мавзу яна олдингидек "Олий таълим квотаси" ҳақида бўлди. (очиғи, хафа бўлишмасину, "Адолат" деганда таълим квотасини тушунадиган бўлиб қолмасак бўлгани) Суд-ҳуқуқ тартиботи ҳақидаги саволимни беролмай, квота ҳақида сўрадим. Умид қиламанки, Адолат партияси сафидаги блоггер дўстимиз бу масалада олдинги постимга изоҳ берадилар.

Миллий Тикланиш Партияси билан бугунги мусоҳаба мавзуси туризм бўлгани боис, анча йиллардан бери турли кишиларга Фарғона каналини туризм каналига айлантириш фикри ҳақида савол бердим. Умиджон ака бу лойиҳа аллақачон дастурга таклифлар билан киритилганини, насиб қилса келгуси ҳаётимизда Катта Фарғона канали - туристик каналга айлантирилажагини билдиришди.

ХДПга навбат етганда, журналист ҳамкасбимиз Мавжуда Мирзаева қилган ишни қилиб, ўзим билан Олимжон Полвоновни етаклаб бордим. "Сизлар ногиронлиги бор шахсларни, етимларни, кам таъминланганларни ҳақ-ҳуқуқи учун курашасизлар. Мана сизларга тирик мисол: 81 йилда туғилган, уйланмаган, етим, ногирон, қарамоғида 2 нафар ногирон опа-синглиси бор бўлган, лекин уйи сносга тушиб 9 та уйи учун 40 млн сўм миқдорда компенсация пули олган йигит. Риштонда шифери учун 70 млн сўм олган одамлар бор. Лекин бу йигит шу аҳволида бир нечта уйлари бузилиб 40 млн бериляпти. Бундай ҳақсиз баҳолашни ким суриштиради? Сизлар ушбу масала билан шуғуллана оласизларми?"

Дарров ХДП вакиллари бу масала билан жиддий шуғулланишларини билдиришди. Дебатдан кейин ёнимизга келган Партия вакилларидан Мастурахон синглимиз ва Зиёдахон опалар Олимжоннинг ҳужжатлари билан ўрганиб чиқишни бошладилар.

Сўнги саволим Экопартияга бўлди. Коррупцияга қарши курашишда Экопартиянинг ролини кучайтириш ҳақида эди. "Тоза ҳудуд ва Ободонлаштириш каби ташкилотлар бор. Лекин Фарғона шаҳрида ушбу ишлар билан шуғулланадиган алоҳида фирмалар ташкилланган. Энди аҳоли давлат корхоналарига эмас шу фирмаларга тўлов қилиши керак бўляпти. Бу ерда дават ўз ишини бевосита бажармай ўртада қайсидир фирмаларни ишга соляпти. Оқибатда аҳоли кўпроқ тўлов қилишига тўғри келяпти. Тўлов қилмаган маҳаллаларга кирмай қўя қолади. Садкак томон ҳақида сал олдин бу ердаги дўстларимиз гапиришди. Ҳўш бундай муаммо олдида Экопартия нима қила олади?"

Бундан кейин ушбу масала бўйича керакли чора-тадбирлар кўрилиши жавоби берилди.

Менимча бори шу. Яъни бу сафарги Партиялар ўртасидаги Демократик Дебат шу. Кейинги ҳафтада таклиф қилинамизми йўқми, ё Раззоқ!

Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

XS
SM
MD
LG