Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:03

“Ҳуррият”ни реанимация қилиш керакми ёки ўлиб кетаверсинми?


“Ҳуррият” – газета. Ҳатто газетага нисбатан бўлсин, сарлавҳага чиқарилган савол ўта совуқ эшитилади. Лекин “Ҳуррият” шу кунда масалани шундай шафқатсизларча қўядиган аҳволда эканлиги ЎзА ахборот агентлигида бир қатор журналистлар эълон қилган битиклардан маълум бўлди.

Журналист Аҳмаджон Мелибоев “Ҳуррият” мухлислари, қаердасиз?” сарлавҳаси остидаги луқмасида "Янги йилнинг биринчи ойи яримлаб қолдики, аммо кўпчилик учун қадрдон бўлиб қолган “Ҳуррият” газетаси негадир кўринмаётгани, бу ҳолат мухлисларни ташвишга сола бошлагани" тўғрисида куюниб ёзди.

Мелибоевнинг чиқишига жавобан фикр билдирган журналист Муҳаммаджон Обидов ЎзАда қилган чиқишида хабар қилишича, “Ҳуррият”га 612 киши обуна бўлган, холос.

ЎзАда кечаётган баҳсга OzodNazar ҳам қўшилди ва сарлавҳага чиқарилган саволни бир неча йил “Ҳуррият”нинг масъул котиби бўлиб ишлаган Абдураҳмон Ташановга берди.

“Ҳуррият”ни реанимация қилиш керакми ёки ўлиб кетаверсинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:33 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG