Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:02

"Ишчига мукофот 250 минг сўм, раҳбарларга 5-7 миллион"


Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг исми сир қолишини сўраган ишчиларидан бири 2017 йилдан буён ойлик маошлари ошмаётганидан, мукофот пулининг асосий қисмини раҳбарларнинг ўзлари олиб қўяётганидан OzodMikrofonga шикоят қилди.

“Оклад бўйича менинг маошим 650 минг сўм. Қўшимча ишлар билан қўлимга бир миллиондан сал кўпроқ маош оламан. Иккита болам мактабда ўқийди. Бу пулни боламга етказайми, коммунал тўловларга етказайми ёки озиқ-овқатга? Ишчилар бирлашиб бу ҳақда президент порталига ҳам хат ёздик, жавоб бўлмади. Завод раҳбариятига мурожаат қилсак, Тошкент рухсат бермаяпти, деб елка қисади. Яқинда ресурслар тежалишидан мукофот пули беришди, биз, ҳамма ишни қилаётган оддий ишчиларга 250 минг сўмдан, раҳбарларга эса 5-7 миллион сўмдан тушибди. Қани адолат?”

ОзодМикрофон: Ишчига мукофот 250 минг сўм, раҳбарларга 5-7 миллион
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:52 0:00
Бевосита линк

Завод ишчиларининг президентга йўллаган мактубидан нусха
Завод ишчиларининг президентга йўллаган мактубидан нусха
Завод ишчиларининг президентга йўллаган мактубидан нусха
Завод ишчиларининг президентга йўллаган мактубидан нусха

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG