Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:54

“Ўғлим ўзини отган бўлса, нега автоматда бармоқ изи йўқ?”


Марҳум аскар Бобир Мирзаевнинг Бухоро шаҳридаги уйи
Марҳум аскар Бобир Мирзаевнинг Бухоро шаҳридаги уйи

Ўзбекистон Қуролли кучларининг Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрининг Қирғизистон билан чегарасида 8 июль тунги қоровулликда бўлган оддий аскар Бобир Мирзаев қорин қисмидан ўқ еб ҳалок бўлганидан сўнг, уни отаси Собир Мирзаев Озодликка мурожаат қилиб, ўғлининг “ўз жонига суиқасд” деб расмийлаштиришаётганини, у эса бу иддаога ишонмаслигини айтган эди.

Марҳум аскар Бобир Мирзаев
Марҳум аскар Бобир Мирзаев

​10 август куни OzodMikrofonга мурожаат қилган Собир Мирзаев унинг ўғли ўлими юзасидан бошланган тергов тугагани, Ўзбекистон Ҳарбий прокуратурасидан қўнғироқ қилган ходим, ўғлининг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берганини айтар экан, текширув натижаларидан умуман қаноат ҳосил қилмаганини таъкидлайди:

“Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси бизни чақиртирган эди, собиқ ҳарбий жияним билан бирга бордик. Ҳарбий прокурор, терговчи билан гаплашдик. Улар тергов натижалари билан бизни таништирди. Жуда кўп ноаниқликлар бор экан. Буни қаранг, автоматда на ўғлимнинг на бошқа одамнинг бармоқ излари бор экан. Гўёки худди биров артиб ташлагандай. Ўша куни ўғлимнинг автоматидан беш марта ўқ отилган экан. Шундан иккитаси қорнига теккан экан. Қолган гилзалар ҳар ердан топилган. Қандай қилиб икки ўқни қорнига отиб яна икки ўқни бошқа жойга отадими? Кейин ўша ерга яқин жойдаги цемент заводи камерасига узоқдан тушган экан, узоқдан олингани учун яхши кўриб бўлмайди, дейди. Ҳозир техника асри, катталаштириб кўришнинг иложи йўқми, десак, йўқ, дейишди. Видеони беринг биз ўзимиз имконини қиламиз десак, беришмади. Хуллас, жавоби йўқ саволлар жуда кўп, очилмаган сирлар жуда кўп. Терговчи ҳам фақат елка қисади, бу жумбоқ, дейди. Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси эса, ўз жонига қасд қилган деган, хулоса бериб турибди. Мен бунга ишонмайман!”

“Ўғлим ўзини отган бўлса, нега автоматда бармоқ изи йўқ?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:28 0:00
Бевосита линк

Озодлик Фарғона шаҳридаги 9229-ҳарбий қисмнинг аскари 20 яшар Бобир Мирзаев 8 июлдан 9 июлга ўтар кечаси ўқотар қурол воситасида ўлдирилгани ҳақида 16 июль куни хабар берган эди.

Асли бухоролик марҳум аскарнинг отаси Собир Мирзаев Озодликка ўлим сабаби ҳақида берилган икки хил маълумот¸ ўзида шубҳа уйғотганини айтган эди:

Менга шаҳар военкоми ўғлингиз автоматни заряжать қилиб турганда¸ бирдан отилиб кетган ва ўзига теккан деяпти. Мен ўзим врачман, ногиронликка чиқариш бўйича экспертман. Агар ўқ яқиндан отилган бўлса, қорин атрофини жароҳатлаб, куйишни вужудга келтиради. Ўғлимни олиб келишганидан сўнг мен ечинтириб кўрдим. Ўқ қоринга киришда кичкина из қолдирган ва орқа бел соҳасидан чиқиб кетган. Бу ўқ яқиндан эмас, узоқдан отилганига врач сифатида 100 фоиз аминман”.

Унга кўра¸ Бухоро шаҳар Мудофаа ишлари бўлими мулозими ўғлининг ўзини ўзи отиб қўйганини, тобутни олиб келган ҳарбийлар эса унинг ўлими сабаблари номаълумлигини билдирган.

Ўзи врач бўлиб ишлайдиган ота, ўғлининг ўзини отиб қўйганига ишонмаслиги, ўлимнинг ҳақиқий сабаблари яширилаётганини иддао қилган эди.

XS
SM
MD
LG