Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:54

OzodMikrofon: “Тошкент шаҳар ҳокими ваъдасини бажармаяпти”


38- уй хоналаридан бирининг шифти.
38- уй хоналаридан бирининг шифти.

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Гавҳар маҳалласидаги Дилхуш кўчаси 38-уйда яшовчи аҳоли вакиллари номидан OzodMikrofonга боғланган Насиба Содиқовага кўра, жорий йил 25 май куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев эски ётоқхона бўлган 38-уйда яшовчиларни 45 кун ичида янги уй билан таъминланишга ваъда берган.

Насибанинг айтишича, ҳокимнинг бу ваъдаси қисман бажарилган, бироқ 30 киши ҳануз эски ётоқхонада яшамоқда.

- Бу эски ётоқхона. 25 май куни Тошкент шаҳар ҳокими шахсан ўзи ётоқхонамизга келиб, бизга янги квартира беришга ваъда берди. "45 кун ичида ҳаммангизга уй берамиз" деб ваъда берди. Шу гапни айтгани акс этган видео ҳам бор бизда. Ётоқхонада 91 киши яшарди. Бу ерда етимлар ва кам таъминланган оилалар яшайди. Ҳозир 30 тача одам қолган. 61 кишига янги уй беришди. Лекин бошқаларга берилмаяпти. 45 кун ўтгандан кейин биз ҳокимиятга бордик. "Сентябрда берамиз", дейишди. Сентябрни кутдик. Кейин "15 октябрда берилади", деган гапни айтишди. Мана 15 октябрь ҳам ўтди. Бироқ ҳокимиятдан бирор хабар йўқ. Ҳоким ваъда берган. Биз шу ваъдага ишонгандик, - дейди Насиба Содиқова.

Насиба Содиқова билан суҳбатни қуйида тинлашингиз мумкин:

OzodMikrofon: “Тошкент шаҳар ҳокими ваъдасини бажармаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:15 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG